O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг ажнабий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан амал қилиши


Download 0.56 Mb.
bet2/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

4-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг ажнабий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан амал қилиши
Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни юритиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексга мувофиқ олиб борилади.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси иштирок этадиган халқаро шартномалар ва битимларга зид келмайдиган ҳолларда қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 — 10-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-262-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 39-сон, 340-модда)
2-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ПРИНЦИПЛАРИ
11-модда. Қонунийлик
Судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси, мазкур Кодекснинг иккинчи бўлими.
Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 4, 231 — 2411-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
12-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ жиноят ишлари бўйича одил судловни фақат суд амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling