O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз


Download 0.56 Mb.
bet55/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

113-модда. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз
[СПиТ:
1.Жиноят процесси / Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз]
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз — ариза берувчининг ўзи содир этган жинояти тўғрисида у шу жиноятни содир этишда гумон қилинмасдан ва унга айблов эълон этилмасдан олдин берган хабаридир.
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд оғзаки хабарни баённомада акс эттиради, унга арз қилувчининг шахсига доир маълумотлар киритилади ва унда арзнинг мазмуни биринчи шахс номидан баён қилинади. Баённомага арз қилувчи ва суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья имзо чекади.
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан ушбу Кодекснинг 112-моддасида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ баҳоланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
12-боб. ГУВОҲ ВА ЖАБРЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 55 ва 66-моддалари.
114-модда. Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш тартиби
Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 115 — 121-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўроққа ўз адвокати билан ҳозир бўлган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш адвокат иштирокида амалга оширилади. Сўроқ тугаганидан сўнг адвокат гувоҳнинг ёки жабрланувчининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги, сўроқ баённомасига киритилиши лозим бўлган арзларини баён этишга ҳақли.
(114-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар узрли сабабларга кўра судга келмаган тақдирда, суднинг ташаббуси билан ёки жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра видеоконференцалоқа воситасида сўроқ қилиниши мумкин.
(114-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling