иккинчи тараф томонидан мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолият: мувофиқликни баҳолаш объектига фойдаланувчи сифатида манфаатдор бўл-ган шахс ёки ташкилот (масалан, маҳсулотни сотиб олувчилар ёки истеъ-молчилар) амалга оширадиган, мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолият; учинчи тараф томонидан мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолият: мувофиқликни баҳолаш объектини тақдим этувчи шахс ёки ташкилотга ва ушбу объектга манфаатдор бўлган фойдаланувчига боғлиқ бўлмаган шахс ёки идора амалга оширадиган, мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолият, бундай боғлиқ бўлмаслик мезонлари, одатда, аниқ бир фаолиятга тегишли Ҳалқаро меъёрий хужжатларда келтирилади. Ўзбекистон Республикасида учинчи тараф сифатида аккредитланган, маҳсулотни сертификатлаштириш идоралари ҳисобланади. Мувофиқликни баҳолаш объектлари сифатида материал, маҳсулот, хизмат, қурилма, жараён, тизим, шахс ёки идора тушинилади. - Мувофиқликни баҳолаш бўйича харакатлар амалга оширилгандан сўнг, процедура натижаси ижобий бўлган тақдирда, амалга оширилгандан харакатга тегишли бўлган мувофиқликни баҳолаш хужжатлари берилиши керак:
- Синовлар – баённомалар;
- Сертификатлаштириш – мувофиқлик сертификати;
- Декларациялаш – мувофиқлик декларацияси;
- Аккредитлаш – аккредитлаш гувоҳномаси;
- Инспекцион текширув – хулосалар;
- Юклаш ва бўшатишдан олдинги инспекция – хулосалар;
- Санитар- эпидемилогик, ветеринар, фитосанитар, экологик хулосалар ва экспертизаси – хулосалар.
- O‘z DSt 5.5:2009 га кўра, мувофиқлик - маҳсулот, хизматлар, жараёнларга бўлган талабларга риоя қилиш.
- Ўзбекистон раҳбарий хужжати O‘z RH 51-021:2004* ” Ўзбекистон Республикаси мувофиқликни тасдиқлаш миллий тизими. Давлат реестрини юритиш қоидалар”га кўра, давлат реестри – юридик куч бериш мақсадида рўйхатга олинган сертификатлаштириш тизимлари, объектлари ва иштирокчилари тўғрисида электрон ва қоғоз кўринишидаги меъёрий хужжатлар фондининг маълумотлари мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |