Жомбой туман
бўлинма кенгаши раиси : З.Атамурадова
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари:
1.Зиёбоев Ойбек ____________________________
2.Пирбобоева Мохира ____________________________
3.Норқулов Илёс ____________________________
4.Ахророва Нодира _____________________________
O’ZBEKISTON TA’LIM VA FAN XODIMLARI KASABA UYUSHMASI JOMBOY TUMAN BO’LINMASI
KENGASHI
|
|
ДЖАМБАЙСКИЙ СОВЕТ ПРОФСОЮЗА РАБОТНИКОВ ОБРАЗОВАНИЯ И НАУКИ ЎЗБЕКИСТАНА
|
Манзил: Жомбой туман Тошкент МФЙ тел: 475 31 85
|
IJROIYА QО’MITASI QARORI
ПОСТАНОВЛЕНИЕ ИСПАЛКОМА
2022 йил 4 ноябр
Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида
“Ёш китобхон” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида 10-15 с сонли
Ёзувчи адиб ва мутафаккирларнинг адабий меросини, ибратли хаёти ва ижтимоий фаолиятини хар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш , ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш , китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб қувватлаш ўқувчиларнинг сиёсий онгини юксалтириш мақсадида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгашининг ижроия қўмитаси хамда Жомбой туман Халқ таълими бўлими қарор қилади:
1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитасининг 19 октябр 7-60 с сонли ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг 19 октябр 478 /қ сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин .
3. “11- ноябр ЎЗбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан” “Ёш китобхон кўрик танловини тармоқ тассаруфидаги 56 та умумтаълим муассасаларида 9-11 синфлар ўртасида барча ўқувчиларни қамраб олган холда юқори савияда ўтказилсин”
2 “Ёш китобхон” тадбири умумтаълим муассасаларида 2-10 ноябр кунлари тасдиқланган режа асосида ўтказилсин.
4. “Ёш китобхон” танловини ўтказиш учун ишчи гурух таркиби тасдиқлансин. 1-илова
5. Туман ишчи гурух таркибига умумтаълим муассасаларидан кунлик маълумот бериб бориш мактаб маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосалари зиммасига юклатилсин.
6.. Танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга китоблар тўплами олиб бериш туман бўлинмаси кенгаши зиммасига юклатилсин.
6.1 Танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга дипломлар олиб бериш ХТБ зиммасига юклатилсин.
6.2 Танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга китоблар тўплами олиб бериш тегишли шартномага эга бўлган савдо ташкилоти билан шарнома тузилсин ва маблағ ажратилсин.
Шартномада кўрсатилган маблағни ўз вақтида ўтказиб бериш ҳамда уни молиявий ҳисоботнинг тегишли бандида акс эттириш ва тегишли молиявий хужжатларни тўғри расмийлаштириш ва хужжатларни ёпиш вазифаси кенгаш хисобчиси (З.Алимова ) зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор ижросининг назорати Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгаши раиси З.Атамуродова хамда Жомбой туман ХТБ мудири З.Юсупова зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |