Кимёвий таркиби. Ер устки қисмида флавоноидлар – кверцетин, изорамнетин гиперозид аниқланган. Кимёвий таркиби. Ер устки қисмида флавоноидлар – кверцетин, изорамнетин гиперозид аниқланган. Баргида – кверциметрин, рутин, гиперозид, катехин, эпикатехин, эпиголлокатехин эпихатенгаллат ва бошқалар бор. Таъсир этувчи моддалар – сапонинлар флавоноидлар ва шиллиқ моддаларни йиғиндиси. Ишлатилиши. Пешоб хайдовчи. Дори препаратлари. Дамлама, таблетка.
Саминчўп ер устки қисми - Herba Herniariae Туксиз саминчўп - Herniaria glabra Z. (грыжник) Caryophyllaceae - чиннигулдошлар
"Lycium barbarum" (годжи) - Гулистон Давлат университети профессор олимлари «Истиқболли доривор "Lycium barbarum" (годжи) ўсимлиги интродукцияси ва унинг оналик уруғчилик плантацияларини яратиш» мавзусида амалий лойиҳа устида илмий изланишлар олиб борилмоқда.
- "Lycium"нинг асл келиб чиқиш ватани Хитой ҳисобланади. (90 дан ортиқ турлари). Ўзбекистонда 3 та ёввойи тури учрайди. "Lycium"нинг табобатда ўсимликнинг мевалари, илдизи ва барглари ишлатилади.
- Шунингдек, у озиқ-овқат саноатида ва табиий бўёқ олишда қўлланилади. Меваси Годжи номи билан бутун дунёга машҳур. Годжи мевасининг асосий хусусияти шундаки, таркиби саратонга қарши унсурларга бой.
Ўсимликнинг мевалари таркибида кўп миқдорда аскорбин кислота, витаминлар ва биологик фаол моддалар борлиги аниқланган. Ўсимликнинг пишиб етилган мевалари каротинга, В1, В2, PP, C витаминларига жуда бой. Кўп миқдорда аминокислота ва оқсиллар, полисахаридлар, таурин, тетратерпенлар физалеин, бетаин, кўпгина макро ва микроэлементларни сақлайди.
Меваси антиоксидантлик фаоллиги жуда юқори. Шу сабабли Годжи мевалари модда алмашинувини яхшилаш, ақлий ва жисмоний толиқишни тиклаш, қариш жараёнини секинлаштириш, организмдаги эндокрин безлар гормон ишлаб чиқаришини кучайтириш, иммунитетни тиклаш, ҳамда анемия, диабет, қон-томир тизими ва тери касалликларида кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |