2-иловага мувофиқ;
- Боқувчисини юқотган хотин-қизларга уй-жой ажратиш масалаларига оид мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи-гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ;
- Моддий ёрдам ва ижтимоий нафақа бериш масалаларига оид мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи-гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ;
- Хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига оид мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи-гуруҳ таркиби 5-иловага мувофиқ;
- “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш масалаларига оид мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи-гуруҳ таркиби6-иловага мувофиқ;
- Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид масалалар, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини сайлаш ва ходимларини тасдиқлаш тўғрисидаги мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи-гуруҳ таркиби 7-иловага мувофиқ;
- Кексалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб қуватлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг санаторий ва курортларда дам олишларини ташкил этиш масалаларига оид мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи-гуруҳ таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бўлим бошлиғи ўринбосарлари ва мутахассисларига:
уч кун муддатда мазкур 1-8-иловалар билан тасдиқланган тартиб асосида туман (шаҳар) бўлимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини мазмунига мувофиқ тегишлилиги юзасидан мақсадли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида тегишли ишчи-гуруҳлар тузилиб, тасдиқлансин;
ҳар чоракда мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла» тамойили асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари йиғилишларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборот киритиб борилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |