Ҳаммага ва ҳар кимга гапириб юриладиган яхшиликни яхши иш деб бўлмайди.
Д.Мукержи
Мақтанчоқлик бу инсоннинг манманлигидир ва мағрурликдар далолатдир. Кўпчилик инсонлар қилган яхшилигини яъни бир инсонга қилган ёрдамини бир умр эслаб ва бироқларга айтиб яъни мақтаниб юради. Бу эса аксинча яхшиликка кирмайди, бу шунчаки мақтанчоқликдир. Агар инсон чин дилдан яхшилик қилса, уни бировга айтиб юрмайди ва шу қилган яхшилиги ҳам жавобсиз қолмайди.
“Гапнинг боши - калон
Одоб боши - салом”
Мақол
Ҳақиқатдан, ҳар бир ота она фарзандига тарбия одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирон миллат ёки халқ йўқ. Бирон нотаниш киши билан кўришиб танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовишади. Ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Шунинг учун бежиз айтишмайди “Одобнинг бош салом” деб. Катталарни кўрганда биринчи ўринда салом бериш керак, бу инсонинг муомала маданияти борлигидан далолат беради.
Гапнинг қисқаси яхши
Қисқасидан хиссаси яхши
Ҳикматли сўз
Бекордан бекорга орага суқулманг. Озроқ гапириш эвазига ўзгаларни тинглаш имкониятини яратинг ва янги билим заковат ва малакага эга бўлинг. Тилингиздан тасодифан асосиз гап чиқиб кетувчи вазиятлардан узоқ туринг. Ишончингиз комил бўлмаган нарсаларга бошқаларни уринтиришга уринманг, майда гап бўлманг ёки сўзлаётган гапларингиз шунчаки тахмин ёки шахсий фикрингизлигини очиқланг.
Олдин ойла
Кейин сўйла
Мақол
Инсон аввал гапирар экан, унинг гапи ёки сўзи маъноли ва мазмунли бўлиши зарур чунки ўйламай айтилган гап мазмунсиз маъносиз бўлиши мумкин ва инсонни кўнглини ранжитиши мумкин ўйлаб гапирилган гапда доим яхшилик мазмуни ётади. Оғзига келган гапни гапириш эса аҳмоқликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |