3-боб. Ишлаб чиқарувчи ҳамда ариза берувчи ва биргаликда тўловчи ҳамда кафилнинг мувофиқлик мезонлари
15. Ишлаб чиқарувчи қуйидаги мезонларига мувофиқ бўлиши лозим:
қурилмани ишлаб чиқариш ёки уни сотиш, ўрнатиш ва сервис хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши;
ҳудудларда сервис хизматини кўрсатиш имкониятига эга бўлиши;
ишлаб чиқариладиган қурилма давлат стандартлари талабларига мос келиши ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;
охирги молиявий йил якунига кўра фаолиятини зарар билан якунланмаганлиги;
кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
давлат бюджети олдида (солиқлар, божлар, йиғимлар ва бошқалар) қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
16. Қурилмар харажатларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ариза берувчилар, шунингдек, кафил ва биргаликда тўловчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
а) сотиб олинадиган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан (аёллар 55 ёш) ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
б) доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
в) қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги (қарз юки юкламаси ишлаб чиқарувчининг ихтиёрига кўра ўзгартирилиши мумкин). Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида ариза берувчи ва биргаликда тўловчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда — ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади;
г) сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлашни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича 30 кун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |