Режа: Тайёр махсулот ва уни сотиш ҳисобининг ахамияти ва вазифалари


Download 1.44 Mb.
bet1/4
Sana30.04.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1406734
  1   2   3   4
Bog'liq
15-mavzu (4)

  • 15-МАВЗУ: «TАЙЁР МАХСУЛОТ ВА УНИНГ СОТИЛИШИНИ ХИСОБГА ОЛИШ»
  • Режа:
  • 1.Тайёр махсулот ва уни сотиш ҳисобининг ахамияти ва вазифалари.
  • 2.Тайёр махсулот ва уни сотишнинг аналитик хисоби
  • 3.Тайёр махсулот ва уни сотишнинг синтетик ҳисоби.
  • 4.Яроқсиз махсулотларнинг ҳисобини юритиш.

ТАЙЁР МАХСУЛОТ ВА УНИ СОТИШ ХИСОБИНИНГ АХАМИЯТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.

  • Тайёр махсулот - хужалик юритувчи субъект ишлаб чикариш жараёнининг пировард махсулотидир. Ушбу субъектда ишлови батамом нихоясига етган турли стандартлар ва техникавий шартлар талабига жавоб берадиган, техника назорати булими кабул килиб олган хамда тайёр махсулот омборига топширилган махсулот тайёр махсулот дейилади.
  • Тайёр махсулотлар, иш ва хизматлар субъектнинг маблаглари каторида хисоблангани учун ушбу жараён хужалик фаолиятининг охирги боскичи хисобланади ва хужаликка тегишли маблагларнинг доиравий айланишини таъминлайди. Ушбу жараён натижасида тайёр махсулотлар ишлаб чикилади, улар, ишлар ва хизматлар истеъмолчиларга етказиб берилади ва субъектга пул маблаглари шаклида ёки алмашув натижасида бошка моддий ресурслар келиб тушади. Натижада давлат олдидаги бюджетга туланадиган солик мажбуриятлари, бошка мажбурий туловлар буйича мажбуриятлар, мол етказиб берувчиларга, банкларга, ишчи ва хизматчиларга ва бошка субъектларга булган карз мажбуриятларини уз вактида тулаш имкониятини яратадилар.

ТАЙЁР МАХСУЛОТНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ, УЛАРНИ ЮКЛАШ ВА СОТИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ОЛИБ БОРИБ, ҚУЙИДАГИЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ КЕРАК:

  • тайёр махсулотни ишлаб чикариш, унинг захиралари холати ва омборларда сакланиши, бажарилган ишлар ва хизматлар устидан мунтазам назоратини;
  • ортилган ва берилган махсулот (ишлар, хизматлар)ни уз вактида ва тугри хужжатлаштириш, харидорлар билан хисоблашишларни аник ташкил этиш;
  • махсулот етказиб бериш шартномаларининг хажми ва тури буйича ижро этилишини назорат килиш;
  • махсулотни сотишдан олинадиган суммани, махсулотни ишлаб чикариш ва сотиш учун амалда сарфланган харажатларни, фойда суммасини хисоблашни уз вактида ва тугри бажариш.
  • Омбордаги тайёр маҳсулот
  • Комиссияга берилган тайёр маҳсулот
  • Кўргазмадаги тайёр маҳсулот
  • Ишлаб чиқаришдаги тайёр маҳсулот
  • Йўлдаги тайёр маҳсулот

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling