2019 — 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш
ДАСТУРИ
Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъул ижрочилар
|
I. Электротехника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш
|
1.1.
|
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш сураътини бир меъёрда таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш, жумладан:
2019 йил — 7,0 трлн сўм;
2020 йил — 11,2 трлн сўм;
2021 йил — 11,4 трлн сўм;
2022 йил — 12,4 трлн сўм.
|
Ташкилотларни техник ва технологик жихатдан қайта жиҳозлаш. Қуйидагиларни амалга ошириш бўйича қўшимча буюртмаларни жалб қилган ҳолда, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш:
- маҳсулотни сотиш бўйича қўшимча маркетинг изланишларини амалга ошириш;
- саноат тармоғи ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган махсулотлар бўйича ўтказиладиган тендер савдолари тўғрисида керакли маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
- ташкилотларнинг тендер савдоларида фаол иштирок этишига амалий ёрдам кўрсатиш.
|
доимий
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
манфаатдор ташкилотлар
|
1.2.
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ташкилотларининг ишлаб чиқариш фаолиятини мониторинг қилиш.
|
1. Ташкилотнинг асосий кўрсаткичларини шакллантириш ва таҳлил қилиш (товар маҳсулотлари ва ҳалқ истеъмол товарлари бўйича).
|
ҳар ҳафта
жума кунлари,
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
манфаатдор ташкилотлар
|
2. Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларини (кутилаётган ва амалдаги) ташкилотлар кесимида таҳлил қилиш.
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини назорат қилиш.
|
кутилаётган кўрсаткичлар ҳар ойнинг 15 санасига қадар, эришилган кўрсаткичлар кейинги ойнинг 3 санасига қадар
|
1.3.
|
Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда паст ўсиш сураътининг сабабларини таҳлил қилиш.
|
1. Тадбиркорлик субъектларига улар томонидан қабул қилинган прогноз кўрсаткичларни бажаришда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.
2. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ташкилотлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда ижобий ўсиш сураътларини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.
|
доимий
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
манфаатдор ташкилотлар
|
1.4.
|
Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва маҳсулот турларини кўпайтириш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тасдиқланган («Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон, «Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4090-сон, «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон) Давлат дастурларида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
|
дастурларда назарда тутилган муддатларда
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
манфаатдор ташкилотлар
|
1.5.
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ташкилий ва тизимли ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда амалдаги солиқ қонунчилигини татбиқ этиш бўйича Уюшма ташкилотларига кўмаклашиш.
|
Уюшма ташкилотларини хом ашё, моддий-техник ресурсларга бўлган талабини қондириш ҳамда уларни Давлат дастурларига киритиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.
|
доимий
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
манфаатдор ташкилотлар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |