«O‘zeltexsanoat» uyushmasi elektrotexnika sanoatini rivojlantirishga va soha korxonalarining barqaror faoliyat ko‘rsatishiga to‘sqinlik qiluvchi tizimli muammolarni aniqlash va bartaraf etish
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Download 327.2 Kb.
|
керакли маълумотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди. 2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисобрақамда жамланади. 2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби 3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, шу жумладан 2019-2020 йилларда жами 20 млрд сўм миқдорда ажратиладиган маблағлар; Олдинги таҳрирга қаранг. жамғармага республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларида тенг улушларда 75 миллиард сўм миқдорида ажратилган маблағлар ва кейинги йилларда бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар; (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон) халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар грантлари; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар. (3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойлаланилади: а) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш; Олдинги таҳрирга қаранг. (4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон) в) стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш; г) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш, шунингдек, ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркларни ташкил этиш; д) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш; е) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш; ж) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг ташқи бозорларда маҳсулотларнинг оммабоплигини ошириш бўйича маркетинг олиб бориши, тармоқ лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиши, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг таҳлилларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиши билан боғлиқ харажатларини 50 фоизгача қоплаш; з) маҳаллий электротехника ва электр маиший маҳсулотларни тарғиб этиш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш; и) «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ижро аппаратига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман ёки тўлиқ молиялаштириш; к) жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги депозитга белгиланган тартибда жойлаштирилишидан олинган фоиз маблағлар ҳисобидан «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш. (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 41. Зарур ҳолларда, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. (41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон) 5. Жамғарманинг вақтинча бўш турган пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига депозитга ўрнатилган тартибда жойлаштирилиши мумкин. Download 327.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling