«O‘zeltexsanoat» uyushmasi elektrotexnika sanoatini rivojlantirishga va soha korxonalarining barqaror faoliyat ko‘rsatishiga to‘sqinlik qiluvchi tizimli muammolarni aniqlash va bartaraf etish
-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Download 327.2 Kb.
|
керакли маълумотлар
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Электротехника саноати ташкилотларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади. (11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон) 12. Ташкилот (электротехника саноати ташкилоти) Жамғармадан маблағ олиш учун ««Ўзэлтехсаноат» уюшмасига қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади: маблағ ажратиш тўғрисида юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк бўлинмасининг номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган ариза; Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини тегишли ҳужжатлар (маблағлардан фойдаланиш йўналишига қараб) билан асослаш; ташкилотнинг охирги ҳисобот даври учун, жумладан барча иловалари билан биргаликда бухгалтерия ҳисоботининг нусхаси; хизмат кўрсатувчи банкнинг барча ҳисобрақамлар бўйича маблағлар айланмаси, ташкилот банк ҳисобрақамининг ҳолати ва 2-сон картотека мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлари. Ушбу Низомнинг 4-банди «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган мақсадлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, қуйидаги ҳужжатлар қўшимча равишда тақдим этилади: лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағлар олишга хўжалик бирлашмалари бошқарув органининг розилиги; лойиҳасининг бизнес-режаси; зарур бўлганда, қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари; пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Ариза берувчи ташкилотлар мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этиши шарт. 13. Жамғармадан маблағ ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор ташкилотнинг аризаси олинган кундан бошлаб ўн кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади. 14. Ташкилотнинг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган ва мазкур Низом талабларига мос келадиган ҳужжатлари эксперт гуруҳи томонидан Кенгашга кўриб чиқиш учун киритилади. 15. Кенгаш Жамғарма маблағларини олиш учун ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, агар буюртманома Жамғарма мақсад ва вазифаларига мос келмаса, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш таваккалчилиги мавжуд бўлса ва лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги етарлича асосланмаган бўлса, маблағларни ажратиш ёхуд ажратишни рад этиш тўғрисида протокол қарорини қабул қилади. 16. Эксперт гуруҳи ташкилотни қабул қилинган қарор ҳақида Кенгаш томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир кун ичида хабардор қилади. 17. Кенгашнинг Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва ташкилот ўртасида маблағлар ажратиш ҳақида 3 кун муддатда шартнома тузилади. Download 327.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling