5-боб. Жамғарма маблағларининг ҳисоби, улардан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат
18. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси қонунчиликда белгиланган тартибда (чораклар, тушум манбалари ва маблағлардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) тузилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Жамғармадан маблағлар олувчи ташкилотлар тузилган шартномалар ва қонунчиликка қатъий мувофиқ равишда олинган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаши, улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни ва тасдиқлович ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бундан ташқари, Жамғармадан маблағлар олувчи ташкилотлар маблағларни олгандан кейин бир ой ичида Жамғарма Кенгашига тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, улардан фойдаланиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
21. Жамғармадан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгарлик Жамғармадан маблағлар олувчи ҳисобланган раҳбарлар зиммасига юкланади.
22. Жамғарма ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
23. Жамғарманинг жорий йилда сарфланмаган маблағлари кейинги йилга ўтказилади ва қайтариб олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон)
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |