- И.ф.д., проф. Т.С.Маликов
I. Рискларни минималлаштиришнинг молиявий усуллари: дастлаб нима (лар)га эътибор бериш керак? - Рискни минималлаштириш ва рискни бошқариш жараёни; Уларнинг ўзаро вобасталиги;
- Рискни минималлаштириш вазифаси, энг аввало, рискни бошқариш жараёни орқали амалга оширилади;
- Рискни минималлаштириш мақсадида уни таҳлил қилиш, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш рискни бошқариш жараёни дейилади.
Рискни бошқариш жараёни қандай босқичлардан иборат бўлиши мумкин? - Энг умумий кўринишда улар қуйидаги 5 босқичдан иборат бўлиши мумкин:
- Рискнинг мавжудлигини аниқлаш;
- Рискни баҳолаш;
- Рискни бошқариш усулларини танлаш;
- Танланган усулларни амалга ошириш (қўллаш);
- Натижаларни баҳолаш.
1. Рискнинг мавжудлигини аниқлаш: у нима дегани ва уни қандай амалга ошириш мумкин? - Таҳлил объектининг қандай рискларга энг кўп таъсирчан-лигини билиш рискнинг мавжудлигини аниқлаш (risk identification) дейилади. Бунда унинг қандай субъект эканлиги (фирма, уй хўжалиги ва б.) принципиал аҳамиятга эга эмас;
- Рискнинг мавжудлигини самарали аниқлаш учун риск муам-мосини яхлит, унга таъсир этувчи барча омилларни ҳисоб-га олган ҳолда кўриб чиқиш керак. Бу барчага баравар тегишли;
- Риск турларини янада самаралироқ аниқлаш учун субъект-га тегишли бўлган потенциал риск турларининг рўйхатини тузиб чиқиш ва улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни билиш жуда фойдали ҳисобланади.
2. “Рискни баҳолаш” деб нимага айтилади? - Рискни бошқаришнинг биринчи босқичида маълум бўлган риск тури билан боғлиқ бўлган харажатлар миқдорини аниқлашга рискни баҳолаш (risk assessment) дейилади;
- Бунинг учун ҳар бир аниқ вазият қараб турли-туман маълумотларнинг бўлиши тақозо этилади. Улар текинга тақдим этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |