- Рискни бошқаришнинг 4 (тўрт) усуллари (қочиш; олдини олиш; қабул қилиш; ўзгаларга ўтказиш) орасида рискнинг ҳаммаси ёки унинг бир қисмини ўзгаларга қайта ўтказиш рискнинг шундай кўринишига кирадики, унда молиявий тизим энг муҳим роль ўйнайди;
- Рискни ўзгаларга қайта ўтказишнинг энг бош методи рискнинг манбаи бўлган активларни оддийгина сотишдан иборат. М-н, уйнинг эгаси, ҳеч бўлмаганда, уч кўринишдаги рискка эгадир: ёнғин; табиий офат; кўчмас мулк баҳосининг пасайиб кетиши;
- Рискли активларни ҳеч ким сотолмаса ёки сотишни истамаса, ун-да нима бўлади? Бундай вазиятда ҳам рискни минималлаштириш мумкин. Фақат бунда бошқа усуллардан фойдаланиш керак. М-н, уй эгаси уни ёнғин ва табиий офатдан суғурталаган бўлса, у ҳолда у кўчмас мулк баҳосининг пасайиши билан боғлиқ бўлган рискни ўзига қабул қилади.
Рискни минималлаштириш мақсадида уни ўзгаларга ўтказишнинг қандай методлари мавжуд? - Бундай методлар, асосан, 3 та ва улар қуйидагилардан иборат:
- Ҳеж(ир)лаштириш;
- Суғурталаш;
- Диверсификация(лаш).
Ҳеж(ир)лаштириш: у нима дегани? - Зарар келтириш рискини камайтириш учун қилинган хатти-ҳаракат, бир пайтнинг ўзида, даромаднинг олинишига ҳам олиб келмайдиган бўлса, у ҳеж(ир)лаштириш (hedging) дейилади;
- М-н: фермер келгуси ҳосил буғдойини унинг баҳоси паса-йишини олдини олиш мақсадида қатъий баҳода сотса, у ўзини ҳосилни йиғиш пайтида баҳонинг кўтарилиши натижасида қўлга киритилиши мумкин бўлган қўшимча даромад манбаидан ҳам маҳрум қилиб қўяди. Бу билан фермер ўзининг буғдой баҳосига таъсирини ифодаловчи рискдан ҳеж(ир)лаштиради.
- Обуна...
Суғурта(лаш) ва риск: улар ўртасидаги ўзаро муносабат қандай? - Суғурта зарарлардан қочиш мақсадида суғурта бадали ёки мукофотини (premium) тўлашни тақозо этади;
- Суғурта бадали ёки мукофоти суғурталанганлик учун ҳақ ҳисобланади;
- Суғурта полисини сотиб олиб, суғурта мавжуд бўлмаганда каттароқ миқдордаги зарарга йўл қўйишингиз мумкинлиги эҳтимолини алмаштирасиз ва Сиз кафолатланган харажатларни қилишга рози бўласиз;
- Мисоллар: автомобиль сотиб олиш ва суғурталаш вариантлари;
Do'stlaringiz bilan baham: |