3. Рискни камайтириш учун уни бошқаришнинг қандай усуллари бўлиши мумкин? - Рискни бошқаришнинг усуллари (risk-manage-ment techniques), асосан, 4 та бўлиб, улар қуйида-гилардан иборат:
- Рискдан қочиш;
- Зарарнинг олдини олиш;
- Рискни ўз-ўзига қабул қилиш;
- Рискни бошқаларга ўтказиш.
Рискдан қочиш: у нима дегани? - Рискнинг маълум бир турига дучор бўлмаслик учун онгли қарор қабул қилиш рискдан қочиш (risk avoidance) дейилади;
- Ўзига нисбатан ҳаддан зиёд рискли деб ҳисоблагани учун инсон ўзини қандайдир бир касб, қайсидир бир компания ёки ишлаб чиқаришда ишлашдан ўзини тийиб туриши мумкин;
- Шундай бўлса-да, рискдан қочишни ҳар доим ҳам уддалашнинг иложи йўқ. Масалан, ҳар бир инсон касал бўлиш рискидан қочолмайди. Чунки у – инсон. Инсонларнинг барчаси эса, қачонлардир, барибир касал бўлшади. Бундан қочиб қутилишнинг ҳеч иложи йўқ.
Зарарнинг олдини олиш: у нима ва бунинг учун нималар қилиш керак? - Юқотма (зарар)лар эҳтимолини камайтириш ва уларнинг оқибатларини минималлаштириш учун қилинадиган уринишлар мажмуига зарарларнинг олдини олиш (loss prevention and control) дейилади;
- Бундай уринишлар зарарлар содир бўлгунга қадар, у содир бўлаётган пайтда ёки ундан сўнг содир бўлиши мумкин;
- Масалан, касалланиш рискини камайтириш: касал бўлгунча, касаллик пайтида ва бўлгандан сўнг нима қилиш керак?
Рискни ўз-ўзига қабул қилиш нимани англатади? - Зарар (юқотма)ларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплашга рискни қабул қилиш (risk retention) дейилади;
- Айрим ҳолларда у ўз-ўзидан содир бўлади. М-н, инсон рискнинг мавжудлигига шубҳа қилмаганида ёки унга эътибор бермаганида;
- Бошқа ҳолларда эса, инсон риск сари боришни онгли тарзда хохлайди: м-н: тиббий суғуртани рад этади ва касал бўлган вазиятда эса ишлаб топган маблағининг бир қисмини даволанишга сарфлашни маъқул кўради;
- Оиланинг огоҳлантирувчи жамғармалари (!!!) – рискни қабул қилиш муносабати билан харажатларни енгиллаш-тириш маблағларидан бири.
Do'stlaringiz bilan baham: |