O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

Таҳлил ва натижалар. Логистика соҳасининг 
терминологиясининг жуда катта қисми аббревиту–


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/6 2022 
- 264 - 
ралардан 
ташкил 
топган 
эканлиги 
тадқиқотимиз 
жараѐнида аниқланди, айниқса инглиз тили логистика 
соҳасига оид аббревиатураларнинг ўндан ортиқ турлари 
ажратилиб 
олинди. 
Аббревиацияларнинг 
генетик 
типологик хусусиятларига кўра, ўзбек тилидаги логистик 
аббревиатуралар келиб чиқиш манбаларига асосан 
қуйидаги турларга ажратилиб тавсифланади. 
Ўзлашган логистика аббревиациялари; 
Кўчирма (калька, ярим калька, транслитерация-
ланган) логистика аббревиациялари; 
Автохтон турдаги аббревиациялар. 
Кўчирилган аббревиатураларнинг ўзбек тилида 
ҳосил бўлишига экстралингвистик омиллар асосий 
сабабчи 
бўлади. 
Инглиз 
тилида 
турли 
хил 
қисқартмаларнинг миқдор жиҳатидан ортиб боришининг 
асосий сабаблари сифатида ахборот оқимининг ошиши, 
ижтимоий-иқтисодий, маданий алоқаларнинг юксалиши, 
оммавий 
коммуникатив 
воситаларининг 
тезкор 
ривожланиши, 
фанлараро 
дифференциялашув 
ва 
интеграциялашувини қайд этиш мумкин. 
Ўзлашган 
логистик 
аббревиациялар 
инглиз 
тилидан тайѐр ҳолда кириб келган аббревиатуралар 
ҳисобланиб, инглиз тилида пайдо бўлгани сабабли 
қисқартмалар талаффуз қоидаларига асосланган ҳолда 
ўқилади. Масалан:
Q (quotation)– Таклиф этилаѐтган хизмат тури; 
Р (price) – Хизмат нархи;
О (offer) – Талаб ва таклифнинг оптимал ҳолати 
(нарх ва маҳсулот миқдорининг оптимал кесишув 
нуқтаси);
В – бугунги кундаги паррандачилик бозоридаги 
юқори нарх ва маҳсулот миқдорининг камлигини 
изоҳловчи нуқта;
S (strong) – (Кучли томонлар (хизматга булган 
талабнинг 
мавжудлиги 
ва 
зарурий 
техниканинг 
мавжудлигига нисбатан қўлланилади);
W (weak) – (Кучсиз томонлар (кучли брендга эга 
эмаслиги);
FP (Full Period) – маълум маҳсулотнинг тўлиқ 
ишлаб чиқариш даври;
HP – автомобил электр қувватини ўлчаш паспорти; 
Кўчирилган 
аббревиатуралар 
ҳам 
миқдор 
жиҳатдан салмоқли бўлиб, уларнинг ўзига хос 
дифференциал хусусияти – қисқартмани ташкил қилган 
материал (сўз, бўғин, морфема) асли инглиз тилидан 
кириб келган бўлсада аксар қисми рус тили орқали ўзбек 
тилига ўзлашган ҳисобланади. Рус тилидан калька ва 
транслитерация усулида ўзлашган, аммо ўзбек тили 
логистика 
ҳужжатларида 
кенг 
қўлланиладиган 
қисқартмаларга қуйидагилар киради: 
МП – хом ашѐ оқими; 
ЛЦ – логистик занжир;
ЛО – логистик операция;
РЦ – тақсимловчи марказ (товарлар ва юкларга 
нисбатан);
МР – материал ресурслари;
ГП – тайѐр маҳсулот; 
Автохтон аббревиациялар сўз ва қисқартириш 
модели-қолипи ички манбадан олинган бўлиб, ушбу 
турдаги аббревиацияга акронимлар, реверсив ва қисман 
инициал қисқартмалар киради. Чоғиштирилаѐтган тиллар 
учун автохтон аббревиациялар нисбатан унчалик катта 
миқдорни ташкил этмаслиги билан тавсифланади. Уларга 
қуйидагиларни мисол тариқасида келтирамиз. Ўзбек 
тилида: 
Тб (талаб) – Хизматга булган потециал талаб;
Тф (таклиф) –Хизматга потенциал таклифи;
Mat. Oqim (математик оқим) –инвертаризация 
тўплами;
Т – Тўсиқлар (кучли рақобатчиларнинг пайдо 
бўлиши); 
Шунингдек, ўзбек тилида логистика соҳасига оид 
акронимлар ҳам фаол қўлланилади. Инглиз тилидан 
тўғридан тўғри транслитерация ѐрдамида ўзлашган 
акронимларга қуйидагилар мисол бўла олади:
MP TRUCKS – материал ресурлари ташувчи юк 
машиналари; Just-in-Time – ўз вақтида етказиш 
Ушбу акроним ўзбек тилидаги логистика 
лексемалари билан кенг қўлланилиб, аллақачон ўз терми-
нологик тизмини шакллантириб улгургани эътиборга 
моликдир. Масалан; Just тизимини бошқариш, JIT 
ҳаракатлари, JIT тизими, JIT тизимини жорий этиш, JIT 
ни модификациялаш; МT омбор. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling