O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

Калит сўзлар: Логистика терминологияси, логистика терминлари, логистика аббревиатуралари, ўзбек ва инглиз тили 
аббревиатуралари. 
 
Кириш. Бугунги кунда номинатив бирликларни 
яратишнинг умумий усулларидан бири бўлган қисқарт-
малар кенг қўлланилиб, замонавий Европа тилларида 
улардан фойдаланиш частотаси сезиларли даражада 
ошмоқда. Албатта бунда экстралингвистик ва интралинг-
вистик омиллар сўзларни бевосита қисқартириш 
тенденциясини янада тезлаштиради. 
С.А.Беляеванинг 
фикрича, 
қисқартмаларнинг 
пайдо бўлиш сабабларидан бири «замонавий илм-фан, 
техниканинг тез суръатда жадал ривожланиши бевосита 
мураккаб таркибли бирликларни ва сўз бирикмаларни 
ифодаловчи янги тушунчаларни ифодалаш истаги, сўз 
бирикмаларини қисқартиришни талаб қиладиган алоқа 
воситаларидан кенг фойдаланиш билан боғлиқдир»[1]. 
Маълумки, 
қисқартмалар 
билимнинг 
барча 
соҳаларига янгидан (био-, IT ва компьютер технология-
лари) тортиб, анъанавий соҳаларгача (иқтисодиѐт, бизнес, 
техника, логистика, илм-фан ва бошқалар) кириб келди ва 
кенг қўлланилмоқда. Қисқартмалар иккинчи даражали 
номинациялар натижаси бўлиб, аниқлаш ва таснифлаш 
хусусиятларини қамраб олади. Қисқартмалар шунингдек, 
узуал ва окказионал лексикада сўз ясаш лакуналари ѐки 
лексикани тўлдирадиган восита сифатида хизмат қилади.
Е.С.Кубрякованинг фикрича, аббревиация, бу «сўз 
мақомига эга бўлган иккинчи даражали номинацияларни 
яратиш жараѐни бўлиб, яъни мотивация манбасининг 
исталган чизиқли қисмида ажратиб олишдан иборат 
бўлган, натижада ўз шаклида маълум бир қисмини ифода 
этадиган сўз ѐки оргинал тил компонентидаги бирликни 
ифода этувчи сўзни пайдо қилади»[2].
Аббревиацияни маълум бир турдаги махсус белги 
деб ҳам аташимиз мумкин. Чунки, ҳар қандай қисқартма 
дастлаб мавжуд бўлган сўз ѐҳуд сўз бирикмаларининг бир 
варианти вазифасини бажаради. Кейинчалик эса мустақил 
сўз сифатида ўзига хос хусусиятларга эга бўлади ва 
кўпинча контекстга боғлиқ бўлмаган оддий лексик 
бирликлар тоифасига айланади. 
Аббревиация сўз ясаш усули қисқартириш 
тоифасига кириб, маълумотларни интегратив узатиб, бар-
ча турдаги ахборот воситаларининг мазмунини оширишга 
ѐрдам беради. Лексемаларни ѐки терминологик бирик-
маларнинг моддий қисмини қисқартириш бевосита уларни 
қабул қилиш тезлигига таъсир қилиб, маълумот узатиш 
жараѐнини ҳам қисқартиради. Шунингдек, қисқартмалар 
нафақат тил бирлигининг талаффуз қилиш вақтини 
тежайди, балки, ѐзув ҳаракатларини ҳам тежаш 
имкониятини беради. 
Аббревиация инсон фаолиятининг барча жаб-
ҳаларида коммуникатив аҳамиятга эга бўлиб, иккинчи 
даражали номинациянинг энг маҳсулдор бўлинмаларидан 
бўлиб, бир томондан барқарорлиги билан, иккинчи 
томондан ўзгарувчанлик, ҳаракатчанлик хусусиятлари 
билан тавсифланади. Қисқартириш микросистемаси 
доимий харакатда бўлиб, бу баъзи қисқартмаларнинг 
йўқолиши ва бошқаларнинг пайдо бўлиши, учинчисининг 
маъноси ўзгариши, тўртинчисининг дискурсив хусусият-
лари ўзгариши билан боғлиқдир. 
Маълумки, аббревиату ра (италиянча abbreviatura 
лотинча brevis «қисқа») - бу сўз ѐҳуд сўз бирикманинг 
қисқартмаси билан ҳосил қилинган ва инициал, яъни бош 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling