Ўзбекистон республикаси навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси навоий давлат кончилик институти


Download 6.72 Mb.
bet1/4
Sana10.11.2023
Hajmi6.72 Mb.
#1764860
  1   2   3   4
Bog'liq
Taqdimot 09.11.2023 Kamolov B.S.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ ДАВЛАТ КОРХОНАСИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 666.622.7.553.532 
 КАМОЛОВ БЎРИ СИРОЖОВИЧ
МАҲАЛЛИЙ БАЗАЛЬТЛАР АСОСИДА МЕТАЛЛ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ 
02.00.13– “Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси”
Техника фанлари буйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация намойиши
Илмий раҳбар:
т.ф.д. Курбанов А.А.
НАВОИЙ – 2023
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ.
Дунёда, хусусан, мамлакатимизда металлга бўлган эҳтиёжни тўхтовсиз ошиб бориши, 2023 йилнинг биринчи ярмида республикамиз эҳтиёжи учун четдан сотиб олинган чўян ва пўлат ҳажми 2,5 мартага ошганлиги ва бу кўрсатгич 2022 йилга нисбатан 20%га юқорилиги бу соҳада ишлатилмай турган резервлардан фойдаланиш йўлларини излаб топиш, замонавий ва тежамкор техник ечимларни топиб, улар асосида валютатежамкор йўналишни амалиётга олиб кириш долзарб вазифа бўлиб қолди. Шундай қилиб, етарли даражада қайта ишланиши ривожланмаган табиий ресурсларни ишлаб чиқаришга жалб қилишни давр тақозо этаётганлигини таъкидлаш лозим. Бу эса ўз навбатида маҳаллий минерал хом ашёлардан фойдаланиш потенциалини бевосита оширади. Юқоридагилардан келиб чиқиб импорт ўрнини босувчи, таннархи арзон, тайёраш технологияси содда, хизмат қилиш муддати узоқ бўлган, экологик тоза маҳаллий хомашёларга асосланган йўлдош металларни кам харажатсиз олиш долзарб вазифа ҳисобланади.
2
ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ:
маҳаллий «ОСМАНСОЙ-1» базальт минералидан йўлдош маҳсулот ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ:
табиий минераллардан металлар ажратиб олишнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболларини ўрганиш;
-«Осмонсой-1» базальтларининг кимёвий ва минералогик таркибини улардан металл ажратиб олиш имкониятига қараб ўрганиш;
-маҳаллий базальт минералидан ажратиб олинадиган йўлдош металл намуналарининг физикавий ва механикавий ҳамда кимёвий хоссаларини ўрганиш;
-маҳаллий базальт минералидан ажратиб олинадиган йўлдош маҳсулотлар намуналарини кимёвий таъсирларга ва каррозияга чидамлилигини ўрганиш;
-базальт минералидан металл ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва тайёр намуналарни саноат шароитида синовдан ўтказиш;
- диссертация ишининг экологик ва иқтисодий натижалари ва уларни халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган турли ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилишда қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling