Қозонхона оператори учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома №


АВАРИЯ ҲОЛАТИДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


Download 20.56 Kb.
bet4/4
Sana25.02.2023
Hajmi20.56 Kb.
#1227805
1   2   3   4
Bog'liq
10 Қозонхона оператори учун йўриқнома

АВАРИЯ ҲОЛАТИДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

4.1. Авария ҳолатлари содир бўлганда дарҳол қозонни ўчириш ва қуйидаги ҳолатларда жавобгар шахсга хабар бериш лозим:

- 50 % ҳимоя қилувчи клапанлар ишламай қолганда;
- Манометрдаги босим 10 % дан кўп миқдорда кўтарганда, табиий газ узатилиши тўхтаганда, системадаги сув сатҳи-миқдорини кўпайтиришга қарамасдан яна кўтаришни давом этса:
- Сувнинг миқдори энг қам кўрсатгичдан ҳам камайиб кетса, бунда қозонга сув қуйиш қатъиян ман этилади.
- Сувнинг миқдори энг юқори кўрсатгичдан, ҳаво оқими билан тозалашга қарамасдан кўтарилиб кетса.
- Барча таъминлаш воситаларнинг иши тўхтаганда.
- Барча сувни кўрсатадиган приборлар ишламаса.
- Қозонларда дарс кетиш пайдо бўлганда.
- Қозонхона ҳавоси газ билан заҳарланганда.
- Электр токи ўчганда ёки электр насоси ишдан чиқганда.
- Қозонхонада ёнғин чиққанда ёки газ келувчи йўлларда газ ёнганда.
4.2. Авария содир бўлганда қозон иши тўхтатилиши сабаблари смена журналида қайд қилиниши лозим.
4.3. Авария сабабли қозон тўхталишида қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:
- Газ беришни тўхтатиш ва ҳаво тортишни камайтириш лозим;
- Қозонни пар ўтказиш (труба) қувурлардан ўчириш керак;
- Парни очилган ҳимоя қилувчи клапанлар орқали чиқариш лозим.
- Электр насосларини электр тармоғидан ажратиб қўйиш.
4.4. Газ юрувчи йўлларда ёнғин чиққанда қозон тўхтатиш учун дарҳол газ беришни тўхтатиш, ҳаво ва газ заслонкаларни беркитиш керак. Газ юрувчи йўлларни пар билан тўлғазиш ва ёниш тамом бўлганда ўчоқни шамоллатиш лозим.
4.5. Қозонхонада ёнғин чиққан ҳолларда ишловчи персонал дарҳол ёнғин ўчириш хизматини чақириш ва ёнғинни тезда бартараф қилиш чораларини кўриш керак.
4.6. Иситиш мавсуми тугаши билан, қозонлар ва қувурларда мавжуд бўлган пиширилган сувнинг оқизиб юборилишига йўл қўйилмайди. Иситиш системаларидаги пиширилган сув келаси иситиш мавсумигача системанинг ўзида сақланади. Системадаги сув сатҳи вақт-вақти билан текшириб турилади.
4.7. Мавсум тугаши илан қозонлардаги газ вентиллари, сув вентиллари, электр насослари ревизиядан ўтказилиб, зарурият туғилганда таъмирланиши лозим.


  1. ИШ ТУГАГАНДАН СЎНГ АМАЛ ҚИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

5.1. Иш жойини ва асбоб-ускуналарни йиғиштириб, улар учун ажратилган жойга қўйиш лозим.


5.2. Қозонни газ ва ҳаво юрувчи йўлларини, приборларни кўриб, журналга керакли ёзувларни ёзиш ва жавобгар шахсга иш вақтида аниқланган камчиликлар тўғрисида ахборот бериш зарур.
5.3. Махсус-кийим бошни ечиш, шахсий химоя воситалари ифлос бўлса уларни тозалаш ёки ювиш;
5.4. Юз қўлларни ювиш ёки душ қабул қилиш.
Download 20.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling