Қозонхона оператори учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома №


Download 20.56 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2023
Hajmi20.56 Kb.
#1227805
  1   2   3   4
Bog'liq
10 Қозонхона оператори учун йўриқнома


Қозонхона оператори учун меҳнатни муҳофаза
қилиш бўйича йўриқнома №


  1. ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА УМУМИЙ ТАЛАБЛАР



    1. Қозонлардан фойдаланишда 18 ёшдан кам бўлмаган, махсус тайёргарликдан ўтган, иш жараёнига халақит берувчи касаллик ва ногиронлиги бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтган, ваколатли комиссия томонидан билимлари синовдан ўтказилиб, махсус гувохномаси бўлган шахслар қўйилади.

    2. Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома талабларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиши шарт.

    3. Санитария ва шахсий гигиена қоидаларни билиш, унга риоя қилиши лозим.

    4. Иш жойида махсус кийимда бўлиши, чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш қатъиян ман этилади.

    5. Қозонхонага рухсат этилган шахсларнинг киришига раҳбарият томонидан тасдиқланган рўйхат асосида қўйилади. Бегона шахслар қозонхонага рахбарият рухсати ва унинг вакили кузатувида қўйилиши мумкин.

    6. Қозонхона, қозонлар соз ва тоза ҳолатда бўлиши керак. Қозонхонада хар ҳил ишга таалуқли бўлмаган нарсаларни сақлаш қатъиян ман этилади.

    7. Иш жойида жароҳатланганда зудлик билан тиббиёт пунктига ёки тез ёрдамга мурожаат қилиши ва содир бўлган воқеа тўғрисида раҳбарга хабар бериши зарур.

    8. Ишлаб чиқаришда жароҳатланган ходимга (ҳамкасбига) зарур ёрдамни кўрсатиши ва содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида раҳбарга маълум қилиши даркор.

    9. Газ билан захарланишда бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниш, кўл ва оёқларда кам қувватлик, юрак тез уруши кузатилади.

    10. Газ билан оғир захарланганда одам ҳушдан кетиши мумкин.

    11. Газ билан оғир захарланган ҳолларда дарҳол тез ёрдам чақириш лозим.

    12. Газ билан енгил ва ўртача захарланиш ҳолларида жабрланувчини кузатувчи билан яқиндаги даволаш муассасига юбориш лозим.

Тез ёрдам ходими келгунча ёки касалхонага олиб боргунча жабрланганга қуйидаги ёрдамлар берилиши лозим:

  • Жабрланганни дарҳол қозонхонадан очиқ ҳавога олиб чиқиш, ётқизиш ва одеял билан ёпиб қўйиш;

  • Нафас олишга халақит берувчи кўйлак тугмаларини ечиб қўйиш;

  • Жабрланувчи ухлаб колмаслигини назорат қилиш;

  • Агар жабрланувчининг нафас олиши оғирлашган бўлса вақти-вақти билан нашатир спиртини хидлатиб туриш;

  • Агар нафас олиши ва юрак уриши тўхтаб колган бўлса, унга биринчи тез ёрдам қоидаларига биноан сунъий ҳаво бериш ва юракни ташқи уқалаш керак;




  1. Download 20.56 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling