Қозонхона оператори учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома №


Эсингизда бўлсин, юқорида кўрсатилган жихозлари носоз бўлган қозонни ишга тушириш ман этилади


Download 20.56 Kb.
bet3/4
Sana25.02.2023
Hajmi20.56 Kb.
#1227805
1   2   3   4
Bog'liq
10 Қозонхона оператори учун йўриқнома

Эсингизда бўлсин, юқорида кўрсатилган жихозлари носоз бўлган қозонни ишга тушириш ман этилади.
3.6. Қозонни пар ўтказиш трубаларига қўшиш, уларни ҳаво оқими билан тозалангандан ва исситгандан кейин аста секин бажарилиши лозим. Агар пар ўтказувчи трубаларда қаттиқ тебраниш пайдо бўлса иситишни, то бу носозлик бартараф бўлгунча тўхтатиш зарур.
3.7. Трубаларга пар беришда қозондаги босим пар ўтказувчи трубалардаги босим билан тенг ёки ундан кам (0,2 кгс/см2 дан ошиқ эмас) бўлиши ва ўчокдаги алангани озгина камайтириш лозим. Агар шунда пар ўтказувчи қувурларда қаттиқ тебраниш пайдо бўлса, қозонни ёқилишини тўхтатиб туриб пар ўтказувчи қувурлардаги йўлларни ҳаво оқими билан тозалашни кўпайтириш керак.
3.8. Қозонни ёқиш ва ишга тушириш вақтлари иш сменасидаги журналга ёзилади.
3.9. Сменада навбатчи оператор қозонларни ва барча қозонхонадаги дастгохлар созлигини назорат ва қозонлар учун ўрнатилган иш режимига риоя қилиши зарур. Оператор дастгоҳларни хавфсиз ва авариясиз иши юритишга хавф туғдирувчи носозликларни бартараф қилиш учун дарҳол керакли чораларни кўриши лозим. Агар бу носозликларни ўз кучи билан бартараф қилиш иложи бўлмаса, унда қозонхона бўйича жавобгар шахсга мурожат қилиш лозим.
3.10.Манометр, сувни кўрсатувчи прибор, сувни сатҳини, ҳимоя қилувчи клапан ва таъминловчи насосларни текшириш ва журналга ёзиш сменада камида бир марта амалга оширилиши керак.
3.11.Навбатдаги қозонларни ҳаво оқими билан тозалаш раҳбарият (жавобгар шахс) томонидан белгиланган муддатда ва жавобгар шахс борлигида амалга оширилиши керак. Қозонларни ҳаво оқими билан тозалаш тўғрисида олдиндан қозонхона ходимлари огохлантирилиши лозим. Ҳаво оқими билан тозалашдан олдин сув кўрсатиш приборлари, таъминловчи мосламалар созлиги ва таъминловчи бакларда сув борлиги текширилади.
Ҳаво оқими билан тозалаш пайтида қозондаги сув сатхини назорат қилиб туриш зарур. Агар қаттиқ тебранишлар пайдо бўлса тозалаш ишларини тўхтатиш лозим. Ҳаво оқими билан тозалаш ишлари тамом бўлганда вентиллар ёпилганлигига ва сув ўтмаётганлигига ишончи хосил қилиш керак.
Ҳаво оқими билан тозалаш ишларини бошлаш ва тамом бўлган вақтларини журналга ёзиш керак.
3.12.Қозон ишлаб турган пайтида қозон элементларини пайвандлаш (сварка), таъмирлаш қатъиян ман этилади.
3.13.Қозон ишини авария ҳолатларидан ташқари тўхтатишда, фақат раҳбар фармойиши билан амалга оширилади.
Қозон ишини тўхтатишда кўйидагиларни бажариш зарур:

  • Қозонда сув сатхини ўртача ишчи ҳолатдан юқори сақлаб туриш;

  • Ўчокга газ беришни тўхтатиш;

  • Қозонни пар ўтқазувчи қувурлардан ўчириш;

  • Қозондаги сувни бўшатиш.




  1. Download 20.56 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling