Қозонхона оператори учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома №


ИШ БОШЛАШДАН ОЛДИН АМАЛ ҚИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


Download 20.56 Kb.
bet2/4
Sana25.02.2023
Hajmi20.56 Kb.
#1227805
1   2   3   4
Bog'liq
10 Қозонхона оператори учун йўриқнома

ИШ БОШЛАШДАН ОЛДИН АМАЛ ҚИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

2.1. Иш бошлашдан олдин махсус ишчи кийимни бенуқсонлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин кийиш, уни барча тугмаларини тақиш лозим.
2.2. Ўз иш жойини текшириб, уни етарли даражада ёритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва керакли иш жиҳозларни тайёрлаб кўйиш зарур.

    1. Қозонларни ёқишдан олдин қўйидагиларни текшириш зарур:

  • Ўчоқ ва газ ўтадиган йўлларни, ёпувчи ва регулировка қилувчи мосламаларни;

  • Текширувчи-регулировка қилувчи жихозлар, таъминловчи мосламалар, вентиляторлар ва тортиш йўлларини;

  • Қозонларнинг газ ёқувчи дастгохларни;

  • Қозонларнинг сув билан тўлдирганда сувнинг сатҳи бир ҳил турганлигини;

    1. Қозонларни ёқишдан олдин ўчоқ ва газ юрадиган йўлларни 10-15 минут вақт ичида ўчоқнинг эшигини, шиберларни очиб шамоллатиш лозим.

    2. Козонларни ёқишга тайёрлаш пайтида 3.3. ва 3.4. бандларда кўрсатилган ишлардан ташқари қуйидаги ишларни бажариш керак:

- Газ ўтказувчи қувурлар ва уларда ўрнатилган кранлар созлигини (газ ўтқазувчи қувурдаги кранлар ёпиқ ва ҳайдовчи кранлар очиқ бўлиши керак);

  • Газ ўтқазувчи трубаларнинг қозонга келувчи кранни очиб свеча орқали трубаларни тозалаш керак. Агар газоанализатор (мавжуд бўлганда) билан текширганда газ ўтказувчи қувурларда хавфли-портловчи газ ва ҳаво аралашмаси бўлмаса, свечани беркитиш лозим;

  • Совунли сув эритмаси билан газ ўтказувчи трубаларда газ чиқмаётганлигини текшириш керак. Бу ишни бажаришда очиқ оловдан фойдаланиш ман этилади;

  • Манометр билан ишлаб турган вентиляторда горелка олдидаги задвижкалардаги керакли ҳаво босими борлигини текшириш лозим;



  1. ИШ ВАҚТИДА АМАЛ ҚИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

3.1. Иш пайтида диққатни бир жойга қўйиб, атрофдагиларни ишга тааллуқли бўлмаган гаплар билан чалғитмаслик керак. Қозонхонада бегона кимсалар кириши таъқиқланади.


3.2. Қозонларни фақат қозонхона бошлиғининг журналда ёзилган фармойиши асосида ёқиш мумкин. Фармойишда қозонни сув билан тўлдириш ва унинг температураси кўрсатилиши лозим. Қозонхона ходимлари томонидан қозонларни ёқиш вақтида ёнида турган ходимларни олдиндан огохлантириш лозим.
3.3. Қозонларни ёқиш рахбарият томонидан белгиланган вақтда, паст оловда, кичик тортиш кучида, ёпилган парли вентил ва очиқ ҳаво чиқазадиган клапан ёки вентилда бажарилиши лозим.
3.4. Қозонларни ёқиш пайтида болтли люкларни тортиш ишларини эхтиётқорлик билан қозонхонага жавобгар шахс борлигида олиб бориш лозим.
3.5. Қозонларни ёқишдан олдин қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим:
- Ҳимоя (авариянинг олдини олиш клапани) қилувчи клапан, манометр ва таъминловчи мосламаларни созлигини текшириш;
- Сув сатҳининг пасайишини кўрсатувчи приборларнинг кўрсатқичларини текшириш;
- Қозоннинг бошқариш автоматикаси ёқилишини текшириш;
- Қозонни ҳаво оқими билан тозалаш.

Download 20.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling