Page 804 Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
zbekistonda-ommaviy-ahborot-vositalarining-faoliyati
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 1 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan www.scientificprogress.uz Page 806 — «Ахборот эркинлиги принсиплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонун (2002- йил 12-декабр); — «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун (1996-йил 30-август); — «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун (2006-йил 20- июлъ); — «Реклама тўғрисида»ги Қонун (1998-йил 25-декабр); — «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун (1993-йил 7-май); — «Телекоммуникатсиялар тўғрисида»ги Қонун (1999-йил 20-август). Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари ҳуқуқий базасини яратилишида Республикамиз Конститутсиясига асосий манба сифатида таянилган. Конститутсиямизнинг 67-моддасида «Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Сензурага йўл қўйилмайди» деб белгилаб қўйилгани оммавий ахборот воситаларининг мутлақ қонуний эркинлигининг кафолати ҳисобланади. НАТИЖАЛАР Яратилган кенг шароитлар туфайли мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситаларининг биргина 2013 йилдаги умумий сони 1366тани ташкил этган. Эътиборлиси шундан иборатки, 1991-йилларда давлатга қарашли битта телевидение ва радиодан бошқа електрон оммавий ахборот воситасининг ўзи мавжуд эмас эди. Бугун республикада нодавлат ОАВ тез ривожланмоқда. Телеканал, радиоканаллардан ташқари веб-сайтлар ҳам ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилмоқда. Бир сўз билан айтганда соҳада энг тез ривожланаётган тармоқлар ҳам айнан электрон ОАВ ҳисобига тўғри келади. Ҳозирда мавжуд нодавлат ОАВ жами ОАВнинг 60 фоизини ташкил этади. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда яшаётган миллатларнинг 7та тилида ва сиёсий-ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий, спорт каби 20дан ортиқ ихтисосликларда фаолият олиб боради. Бундай салмоқли ўзгаришлар соҳада қонунчилик механизмини янада такомиллаштириш, уларнинг эркин фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш лозимлигини тақозо этмоқда. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling