Page 804 Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
zbekistonda-ommaviy-ahborot-vositalarining-faoliyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 1 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan www.scientificprogress.uz
МУҲОКАМА Юридик ва жисмоний шахсларга ОАВни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши белгиланган. ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Президент Администратсияси SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 1 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan www.scientificprogress.uz Page 807 ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўрсатилади. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари асосий қисми битта вилоят, Тошкент шаҳри ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни давлат рўйхатидан ўтказади. ОАВ қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг 50%и ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90%и ундирилади. Ваколатли орган давлат реестрини юритади, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: нашрнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, тили, чиқа бошлаган даври, даврийлиги; солиқ тўловчининг идентификатсия рақами; гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами; ОАВнинг ихтисослашуви тўғрисидаги маълумотлар; гувоҳномани қайта расмийлаштириш, уни тўхтатиб туриш ва амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси. ОАВ тўғрисидаги очиқ маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб- сайтида юридик шахслар ва фуқароларнинг танишиши учун жойлаштирилади. ХУЛОСА Мамлакатимизда демократик жараёнларнинг чуқурлашуви давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ОАВ иштирокини замон талабига мослаштиришни тақозо қилиши билан бирга мавжуд ахборот манбаларидан янада самарали фойдаланиш, матбуот эркинлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини тўлароқ қондиришга йўналтирилган бир қатор тадбирларни амалга ошириш лозимлигини тақозо этмоқда. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юз бераётган жараёнлар шунчалик тезлик ва кенг қамровни ташкил этдики, бугунга келиб, бу қонунларни яна кўп йилларга хизмат қилиши учун айримларини қайта ишлаш, баъзиларига эса ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, яна керак бўлса янгиларини қабул қилиш зарур бўлиб қолмоқда. Бу ҳақиқатни дунёдаги таниқли сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва ОАВ соҳасидаги йирик экспертларнинг эътироф этаётганликлари, айниқса, диққатга сазовордир. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling