Муаммонинг ўрганилганлик даражаси: Мевали боғ ва токзорларни
парваришлаш, ўғитлаш, суғориш ва бошқа агротехник тадбирларни ўтказиш,
кўчатларни экиш схемаси, уларнинг меъѐр ва муддатларини аниқлаш борасида
мамлакатимизнинг бир қатор олимлари: М.М.Сатторов, Ш.Т.Юсупов,
Н.В.Артамонов, С.Гаврилов, Б.Д.Мирзохидов, Ш.Я.Эшпўлатов, А.Қаландаров,
А.А.Махмудов, Д.Мамадалиев, У.Сайдалиев, В.В.Кузнецов, Б.Мирзохидов,
А.У.Арипов, Р.М.Каримов, О.К.Афанасьев, К.И.Байметов, Б.Ш.Ўлмасбоев,
Т.Е.Останақулов,
С.Х.Нарзиева,
А.Х.Хамроходжаев,
Д.М.Мусаев,
Э.Т.Тошматов, Б.Х.Ғуломов, Х.Б.Шаумаровлар илмий изланишлар олиб
борганлар.
Булардан ташқари, ушбу соҳада Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги
мамлакатларининг қатор олимлари: В.И.Рубгов, М.Г.Агаев, В.Н.Сукачев,
Т.А.Роботнов, Ю.Л.Кудасов, К.Г.Каричев, В.И.Будоговский, В.К.Смиков,
Г.У.Алексеев шуғулланган бўлсалар, хориж олимларидан G.S.Boosie, C.Rop,
Trotr, S.Vertheist, P.Shutocher, K.Maurer, M.C.Parru, Man Oosten, Engerton,
D.V.Ficher, L.C.Luckvill, D.J.Avru, P.J. Camer, E.V.Verpeij, D.J.Avery,
H.V.Barlov, C.A.Priestrey, S.Veinbant, A.C.Dickson, R.C.Hatton, D.N.Madds,
A.P.Preston, L.Vitterlinder, R.L.Norton, M.N.Vestvood, T.Forrest, H.Ferenso,
R.Harald, D.K.Kindsaidлар турли даврларда илмий изланишлар олиб борганлар.
Ўзбекистоннинг турли тупроқ-иқлим шароитида янги барпо этилган
интенсив мевали боғларда сув танқислигини олдини олишга қаратилган
суғориш тартиблари ва техникаси элементларини илмий жиҳатдан асослаш,
олма боғларини ер устидан ва томчилатиб суғориш меъѐри, тартиби, суғориш
меъѐрларини ҳисоблаш ишларини такомиллаштириш долзарб масалалардан
ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-
тадқиқот муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги: Диссертация тадқиқоти Тошкент ирригация ва қишлоқ
хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот
университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти илмий
8
тадқиқотлар режасининг «Ресурс тежамкор сув кўтаргич қурилмалардан
фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш» ҳамда «Арид минтақаларда
қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежамкор технологияларнинг
илмий асосларини такомиллаштириш» бюджет мавзулари доирасида амалга
оширилган (2015-2017 йиллар).
Do'stlaringiz bilan baham: |