Пахтачи тумани “Миркан” маҳалла фуқаролар йиғинининг йиғилиш б а ё н и


Эр оила устуни, эр-хотин уртасидаги узаро хурматни мустахкамлаш


Download 73.11 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi73.11 Kb.
#1561290
1   2   3
Bog'liq
М салимий баёнии (автовосстановление)

2.Эр оила устуни, эр-хотин уртасидаги узаро хурматни мустахкамлаш
мавзуларида давра сухбатлари, тадбирлар ўтказилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини таминлашни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
“Миркан” МФЙ раиси: М .Эштухтарова
Котиби. Ж.Тошназаров.

Пахтачи тумани «Миркан» махалла фуқаролар йиғинида ўтказилган йиғилиш


Баёни

Ўтказиш вакти: 09.08.2021 й Ўтказиш жойи: 25-мактаб биноси


Йиғилиш раиси: М.Қаршиев
Йиғилишга таклиф этилди: Туман хокими ўринбосари-Махалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш бўлимии бошлиги Г.Бобоназарова , ИИБ хотин-кизлар масалалари
бўйича катта инспектори, майор И. Журақулова,1-чи ўринбосар Д.Бурхонова.

Йиғилишда иштирок этдилар: «Миркан» маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, маҳалла фаоллари, 22 нафар хотин-қизлар.




Кун тартибида: Зўравонликка қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида
-----------------------------------------------------------
Г.Бобоназарова, Д.Бурхонова, И.Журақулова.
Эшитилди: МФЙ раиси М.Эштухтарова йиғилишда масофани саклаган холда ўтиришни таъкидлаб, очиб, мехмонларни йиғилганларга таништирди ва кун тартибидаги масала юзасидан маълумот берди. , Шу масала юзасидан Туман хокими ўринбосари-Махалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш булимии бошлиги Г.Бобоназарова, Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳияти билан таништирди.
Зўравонлик хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат эканлигини тушунтириб ўтди. Зўравонликнинг турлари, айниқса ҳаётимиз давомида кўп учрайдиган маиший зўрлик, яъни ҳаётда бир ёки бир неча шахслар томонидан бошқа бир инсоннинг хаёти, соғлиги, эркинлиги, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқлари, манфаатларини бузишга қаратилган ҳаракат эканлиги тўғрисида маълумот берди.
ИИБ хотин-кизлар масалаларибўйича катта инспектори, майёр И.Журақуловага сўз берилди.
И.Журақулова ички ишлар ташкилотларининг асосий вазифаси фуқароларнинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ҳисобланишини айтиб ўтди.
Зўравонлик содир этилганда 1146 рақамли ишонч телефонига телефон қилиш кераклигини эслатиб ўтди. Ишонч телефонлари 24 соат давомида фаолият олиб боришини, қачонки фуқаролар ҳуқуқлари чеклаб қўйилганида, қонуний манфаатларибузилганида фойдаланиш мумкинлигини айтиб ўтди.
Д.Хожиева юртбошимиз ва хукуматимиз томонидан хотин-қизлар манфаатларини химоя қилиш мақсадида чиқарилаётган бир қатор фармонлар ва қонунлар хотин-қизларга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрликларнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.
Худуддаги нотинч оилалар ва хуқуқбузарликка мойил бўлган фуқаролар билан ишлашда хамкор ташкилотлар билан алоқани мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг хуқуқий маданиятини ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.



Download 73.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling