Пахтачи тумани “Миркан” маҳалла фуқаролар йиғинининг йиғилиш б а ё н и
Юқоридагиларни эшитиб, йиғилиш қарор қилади
Download 73.11 Kb.
|
М салимий баёнии (автовосстановление)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йигилиш раиси: М.Эштухтарова Йиғилиш боришини ёзиб борувчи: И.Махманова Пахтачи тумани Мирзо Салимий номли маҳалла фуқаролар йиғинининг
- Қатнашганлар
- Э Ш И Т И Л Д И
- Қ А Р О Р Қ И Л Д И
- Йиғилиш раиси: М.Эштухтарова Котиби: И.Махманова.
Юқоридагиларни эшитиб, йиғилиш қарор қилади.
1. Г.Бобоназарова ва И.Журақуловаларнинг маърузалари маълумот учун қабул қилинсин. 2.Худудда хотин-қизларнинг хуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ўтказиладиган маънавий тадбирлар таъсирчанлиги кучайтирилсин 3. Худуддаги нотинч оилалар билан ишлашда хамкор ташкилотлар билан алоқа мустаҳкамлансин ва уларга бириктирилган мураббийлар фаолиятини назорат қилиш МФЙ раис ўринбосари М.Эштухтарова зиммасига юклатилсин. 4.Қарор ижроси бажарилишини назорат қилиш МФЙ раиси М.Эштухтарова зиммасига юклатилсин. Йигилиш раиси: М.Эштухтарова Йиғилиш боришини ёзиб борувчи: И.Махманова Пахтачи тумани Мирзо Салимий номли маҳалла фуқаролар йиғинининг Хотин-қизлар комиссиясининг баённомаси 23.10.2021 йил Маҳалла биноси Раислик қилувчи: М.Эштухтарова Қатнашганлар: Жами 21 киши, Маҳалла фаоллари, комиссия аъзолари, кўча кайвонилари. К У Н Т А Р Т И Б И Д А: Хотин-қизларнинг Ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш тўғрисида Э Ш И Т И Л Д И: Кун тартибига қўйилган масала юзасидан комиссия раиси М.Эштухтарова сўзга чиқиб, Мустақиллик Ўзбекистон хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишида муносиб ўрин эгаллашлари учун кенг имкониятлар йўлини очди. Зеро, аёл жамиятнинг оддий фуқароси бўлибгина қолмай, у тадбиркор, ишбилармон, олима, давлат арбоби ва табаррук онадир. Биринчидан ёрдамга мухтож булган ва огир ижтимоий вазиятга тушиб колган хотин-кизларни манзилли куллаб кувватлаш, хотин-кизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишда таълим тарбиянинг урни махаллаларда хотин-кизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида тажрибалар, хотин-кизлар уртасидаги салбий холатларнинг олдини олишда кизлар тарбиясидаги мухим жихатларга алохида тухталиб утилди. Ўзбек аёли ва унинг қадр-қиммати тўғрисида сўз борганда одатда, унинг кимлиги, лавозими, мулки, давлати, унвони, касб-корига қараб эмас, балки қандай инсонлигига, поклиги, ориятлилиги, камтаринлиги, ростгўй-тўғрилиги, оила ва маҳалладаги нуфузига қараб баҳоланади. Айниқса, у ўзгаларга ғамхўр, эътиборлилиги, одобу-икроми билан хушнудлик ва шодлик тўйғусини уйғотса, бундай аёлни қалби яхшилик ва ҳиммат билан суғорилган олийжаноб зот дейиш мумкин. Мустақиллик шароитида барча соҳаларда эркаклар билан тенг хуқуқларга эга бўлган ўзбек аёли жамият, давлат ва оилани мустаҳкамлаш борасидаги фаоллиги, унинг халқ ва жамият эъзозида, иззат-ҳурмати ҳамда ғамхўрлигида эканлигини кундалик ҳаётимизда чуқур хис қилиб келмоқдамиз. Хотин-қизларимиз ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида ўз ақл-заковати, истеъдоди ва қобилияти, ташкилотчилик ва ташаббускорлик билан билим ва шижоатларини намоён этмоқдалар. Хотин-қизларнинг тенглиги ва озодлигини амалда тўла руёбга чиқариш, уларнинг тақдири, руҳиятини ўзгартириш, янгича тафаккур, эркин фикрлаш ва дунёқарашини шакллантириш, ижтимоий ҳаётда аёлга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш, шарқ аёлига хос момо мерос, ахлоқий гўзал қадрият ва фазилатларни кенг камол топтириш зарурати мустақил юртимизда давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди. Маҳаллада яшовчи ҳар бир аёл- бахтли, эмин-эркин жамият фуқароси сифатида қаерга қўлини ўзатса етар замон келганлигини чуқур хис қилиб, бир томондан меҳнаткаш, устоз, шифокор, раҳбар, тижоратчи, жамоатчи, тадбиркор бўлса, иккинчи томондан аёл-она, хонадонининг бекаси, ишбилармон доно соҳибасидир. Шундан сўнг, кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчилари сўзга чиқиб, эр-хотин, ота-она ва болалар ўртасидаги меҳр-муҳаббат, меҳр-шафқат, меҳр-оқибат, обод-ахлоқ, таълим-тарбия каби инсоний туйғулар ҳақида ўз фикрларини билдирдилар ва кенг-мулоҳазалардан сўнг, йиғилиш Қ А Р О Р Қ И Л Д И: 1.Маҳаллада Хотин-қизларнинг Ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб боришни Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари зиммасига юклатилсин. 2.Хотин-қизларни оилада, жамиятдаги ўрни, фарзандлар тарбиясидаги ролига комиссия аъзолари томонидан алоҳида эътибор қаратилсин. 3.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш комиссия раиси зиммасига юклатилсин. Йиғилиш раиси: М.Эштухтарова Котиби: И.Махманова. Download 73.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling