Пахтаобод туман 2-сон касб-ҳунар мактабида ўтказилган йиғилиш Баёни №6


Download 19.19 Kb.
Sana05.02.2023
Hajmi19.19 Kb.
#1167680
Bog'liq
йиғилиш 6


Пахтаобод туман 2-сон касб-ҳунар мактабида ўтказилган йиғилиш
Баёни №6

06.01.2023 йил. Уйғур қишлоғи.


Йиғилиш раиси: Ғ.Рахмонов.
Котиба: Д.Маматисаева.
Қатнашдилар: Касб-ҳунар мактабининг 45 нафар
педагог ходимлар ва ишлаб
чиқариш таьлими усталари
Кун тартибида
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб белгиланганлиги муносабати билан таълим сифатини ошириш мақсадида ташкил қилинган семинар тўғрисида.
Эшитилди
Кун тартибидаги масала юзасидан касб-ҳунар мактаби директори Ғ.Рахмонов сўзга чиқди ва ўз фикрларини йиғилганларга намоён қилди. У ўз сўзида 2023 йилда таълим сифатини ошириш масалалари бўйича касб-ҳунар мактаби иш режаси билан йиғилганларни таништириб ўтди. Таълим сифатини ошириш бўйича хар бир ходимнинг таклиф ва мулохазалари алохида ахамиятга эга эканлигини тушунтириб ўтди. Семинарда педагог ходимларнинг иш хужжатларининг юритилиши, уларнинг мазмун мохияти, сифати алохида эътиборга олиниши ҳақида бир қанча тушунчалар бериб ўтди. Умумтаълим фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазиринг 2020 йил 4 сентябрдаги 465-сонли Профессионал таълим муассасалари учун ўқитиш материаллари тўпламларини яратишни тўғри ташкил этиш бўйича бир қанча йўриқномалар берди. Ўқитиш материаллари тўпламининг таркиби, мақсад ва вазифалари хақида бир қанча тушунчалар бериб ўтди. Касб-ҳунар мактабида ўқитиш материаллар тўпламини сифатли ва намунали даражада тайёрлаган 2 нафар махсус фан ва 12 нафар ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш хужжатлари Андижон вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси метод бўлимига тақдим қилинди. 4 нафар ишалб чиқариш таълими устаси ва 1 нафар махсус фан ўқитувчисининг ўқитиш материаллар тўпламида айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги сабабли 3 кун муддат ичида ушбу камчиликларни бартараф этиш топширилди. Юқоридаги билдирилган фикрлар юзасидан йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Юқорида келтирилган фикрлар маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Барча педагог ходимлар ва ишлаб чиқариш таълими усталари 465-сонли буйруқ бўйича ўқитиш материаллар тўпламини камчиликларсиз тайёрласин. Улар назорати ИЧТБДЎ М.Ғофурова зиммасига юклатилсин.

  3. Таълим сифатини ошириш бўйича хар бир педагогдан таклиф ва режалар тақдим қилинсин. Улар назорати ЎИБДЎ Ш.Турғунжонова зиммасига юклатилсин.

  4. Юқоридаги қарорлар ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси: Ғ.Рахмонов.


Котиба: Д.Мама
тисаева
Download 19.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling