Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Б. Жураев
Download 27.5 Kb.
|
Пресс Релиз Мустақиллик маҳалла
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Жураев Пайариқ туманидаги “”Мустақиллик” маҳалласида аҳоли билан учрашув ўтказди Пайариқ тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида 2022 йил 23 ноябрь куни Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Жураев, маҳалла фуқаролари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашиб, сайёр қабул ўтказди. Дастлаб, маҳалла фуқаролари ва тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” ЎРҚ-781-сонли Қонуни ҳақида маълумотлар берилди. Шундан сўнг, фуқаролардан газ масаласида, имтиёзли кредит олиш ва кредитни қайтарилиши масаласи юзасидан оғзаки мурожаат келиб тушди, мурожаатчилар берилган саволларига батафсил жавобларни олдилар. “Мустақиллик” МФЙда яшовчи фуқаролар, маҳалла раисига тумандаги мутасадди ташкилот ва органлар билан шундай учрашувларни, сайёр қабулларни тез-тез ташкиллаштириб туришлигини, маҳалла фуқаролари ҳуқуқий кўникма олиш лозимлигини айтиб, бугунги учрашув жуда самарали бўлганлигини эътироф этиб, суд раиси Б.Жураевдан миннатдор бўлишди. Download 27.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling