Парламент назорати тўғрисида
-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш
Download 161.08 Kb.
|
16-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари иш режаларига, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг ҳамда улар кенгашларининг қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси, Сенат, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юборилади. Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 18-моддасининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 334-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлдаги 102-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти» 44-моддасининг 10-банди ва 219-моддасининг учинчи қисм, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 18-моддасининг 8-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 324-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти» 56-моддасининг учинчи қисми. 17-модда. Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш ва қонун ости ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ вақти-вақти билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг, Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганади. Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари ўрганиш давомида давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин. Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Қонунчилик палатаси, Сенат кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 334-моддасининг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 324-моддасининг бешинчи қисми. Download 161.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling