9-сонли парҳез столи қандли диабетда буюрилади. Рационда углевод ва холестерин чекланган бўлиши зарур. Қора нон, сабзавотларга бой шўрвалар, ёғсиз балиқ ва мол гўштини истеъмол қилиш мумкин. - 9-сонли парҳез столи қандли диабетда буюрилади. Рационда углевод ва холестерин чекланган бўлиши зарур. Қора нон, сабзавотларга бой шўрвалар, ёғсиз балиқ ва мол гўштини истеъмол қилиш мумкин.
- Манний ёрмаси, макарон, мандарин, ширинликлар, ширин мевалар, гуруч, тухум, сабзи, картошка, қизил лавлаги, асал, (кам миқдорда) тавсия этилади.
10-сонли парҳез столи юрак-қон томир касалликларида буюрилади. Бунда туз, ҳайвон ёғлари, холестерин чекланади. Кўпроқ мева-сабзавотлар, туршак, балиқ (лаққа), қора узум, анжир, ўрик, кўк олма, сули, тариқ, гречиха ёрмасидан бўтқалар истеъмол қилишни беморга тавсия қилинади. Ёғли гўштлар, хамир, балиқ увилдириғи, спиртли ичимликлар, консервалар, кофе, от гўшти, калорияси кучли овқатлар ейиш ман қилинади. - 10-сонли парҳез столи юрак-қон томир касалликларида буюрилади. Бунда туз, ҳайвон ёғлари, холестерин чекланади. Кўпроқ мева-сабзавотлар, туршак, балиқ (лаққа), қора узум, анжир, ўрик, кўк олма, сули, тариқ, гречиха ёрмасидан бўтқалар истеъмол қилишни беморга тавсия қилинади. Ёғли гўштлар, хамир, балиқ увилдириғи, спиртли ичимликлар, консервалар, кофе, от гўшти, калорияси кучли овқатлар ейиш ман қилинади.
11-сонли парҳез столи юқумли касалликлардан сўнг (сил касаллигида ҳамда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган беморларга) буюрилади. Бунда оқсиллар ва минералларга бой маҳсулотлар тавсия этилади. - 11-сонли парҳез столи юқумли касалликлардан сўнг (сил касаллигида ҳамда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган беморларга) буюрилади. Бунда оқсиллар ва минералларга бой маҳсулотлар тавсия этилади.
- Кунлик рационда оқсиллар 110-130 гр. (60 фоиз ҳайвон оқсили), ёғлар 100-120 гр, углеводлар 400-450 гр, энергетик аҳамияти 3000-3400 ккал бўлиши зарур.
12-сонли парҳез столи асаб тизими касалликларида буюрилади. Бундай беморларга зираворлар, спиртли ичимликлар, аччиқ чой, кофе истеъмоли чекланади. Жигар, тил, сут ва унинг маҳсулотлари, дуккакли ўсимликлар ва фосфор микроэлементига бой (кўпроқ балиқ) ва шу каби бошқа маҳсулотлар тавсия этилади. - 12-сонли парҳез столи асаб тизими касалликларида буюрилади. Бундай беморларга зираворлар, спиртли ичимликлар, аччиқ чой, кофе истеъмоли чекланади. Жигар, тил, сут ва унинг маҳсулотлари, дуккакли ўсимликлар ва фосфор микроэлементига бой (кўпроқ балиқ) ва шу каби бошқа маҳсулотлар тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |