Парҳез айнан касалликнинг турига боғлиқ бўлади. Гипертония(хафақон) касаллиги билан хасталанган бемор парҳези қандли диабет ёки гепатит(сариқ касаллиги) билан хасталанган беморникидан тубдан фарқ қилади. - Парҳез айнан касалликнинг турига боғлиқ бўлади. Гипертония(хафақон) касаллиги билан хасталанган бемор парҳези қандли диабет ёки гепатит(сариқ касаллиги) билан хасталанган беморникидан тубдан фарқ қилади.
- Парҳез маълум столларга бўлинади. Ҳар бир стол ўзига хос касаллик билан оғриган беморлар учун мўлжалланган. Ҳар бир стол маълум йўналишда бўлади. Жигар ва меъдани зўриқтирмаслик, рациондаги шакар миқдорини камайтириш, ичаклар фаолиятини рағбатлантириш, шулар жумласидандир.
Энди барча парҳез столлари билан яқиндан танишиб чиқамиз. - 1-сонли парҳез столи меъда ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида белгиланади. Қайнатилган маҳсулотлар кичик ҳажмларда кунига 5-6 маҳал хаста кишига берилади. Беморга тавсия этиладиган маҳсулотлар: кечаги қора ва оқ (бир кунлик) нон, карамдан ташқари барча сабзавотлар (артилган, қайнатилган ҳолатда), сутли бўтқалар, буғда пиширилган котлетлар, сметана, қайнатилган гўштлар, мевалар.
- Хаста одамга тавсия этилмайди: дағал ўсимлик клетчаткаси, мавжуд қаттиқ қандолат маҳсулотлари, қовурилган овқатлар. Кун давомида туз 8 граммдан ошмаслиги керак. Жуда иссиқ ёки жуда совуқ, аччиқ, нордон, шўр озиқ-овқат маҳсулотларини бемор ейиши мумкин эмас.
2-сонли парҳез столи сурункали гастрит (меъда шиллиқ қаватининг яллиғланиши) ва секретор етишмовчилик ҳолатларида белгиланади. Овқатлар қайнатилган, буғда пиширилган бўлиши керак. С, В1, В2, РР витаминларга бой маҳсулотларни беморга қўшимча сифатида берилади. Бир кеча-кундузда туз миқдори 12-15 граммдан кўп бўлмаслиги лозим. Ёрма ва сабзавотлардан шўрва, ёғсиз гўштлар (қайнатилган ҳолатда), сут, қатиқ, сметана, творог, пишлоқ (қирғичдан чиқарилган ёки эритилган ҳолатда) беморга тавсия этилади. Дуккакли ўсимликлар, қўзиқоринларни истеъмол қилиш мумкин эмас. - 2-сонли парҳез столи сурункали гастрит (меъда шиллиқ қаватининг яллиғланиши) ва секретор етишмовчилик ҳолатларида белгиланади. Овқатлар қайнатилган, буғда пиширилган бўлиши керак. С, В1, В2, РР витаминларга бой маҳсулотларни беморга қўшимча сифатида берилади. Бир кеча-кундузда туз миқдори 12-15 граммдан кўп бўлмаслиги лозим. Ёрма ва сабзавотлардан шўрва, ёғсиз гўштлар (қайнатилган ҳолатда), сут, қатиқ, сметана, творог, пишлоқ (қирғичдан чиқарилган ёки эритилган ҳолатда) беморга тавсия этилади. Дуккакли ўсимликлар, қўзиқоринларни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |