10-маъруза. Минерал боғловчи моддалар. Гипсли боғловчи моддалар. Режа


Download 106 Kb.
bet1/8
Sana04.02.2023
Hajmi106 Kb.
#1158560
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-Маъруза Курилиш материал


10-маъруза. Минерал боғловчи моддалар. Гипсли боғловчи моддалар.
Режа:
1. Умумий маьлумотлар.
2. Гипсли боғловчи моддалар. Гипс боғловчиларнинг турлари.
3. Қурилиш гипси. Қурилиш гипси ишлаб чиқариш технологияси.
4. Кальций сульфатнинг сувли ва сувсиз модификациялари.
5. Яримсувли гипснинг қотиши.
6. Ангидрит боғловчилар.
7. Юқори мустаҳкам гипс. Пардозбоп гипс. Юқори ҳароратда пиширилган гипс


Умумий маьлумотлар
Боғловчи моддалар хилма-хил бўлиб, уларнинг бир қисмигина қурилишда ишлатилади. Қурилиш боғловчи моддаларини таркибига кўра икки гуруҳга бўлишади: анорганик (минерал) ва органик. Портландцемент ва унинг турлари, оҳак, гипс ва бошқалар минерал боғловчиларнинг асосийларидан ҳисобланади, битум, қатрон, полимер ва бошка углеводород-ларнинг бирикмалари асосидаги боғловчилар эса органик боғловчилар гуруҳига киритилган.
Минерал боғловчи моддалар деб сув ёки баъзи ҳолларда тузлар эритмалари билан аралаштирганда пластик массани ҳосил қилиб аста-секин қотиб сунъий тош ҳолатига ўтиш хусусиятига эга бўлган порошок шаклидаги моддаларга айтилади.
Минерал боғловчиларнинг асосий қисми хом ашё ёки ярим маҳсулотларни дағал ёки майин тўйиш ва ҳар хил ҳароратда термик ишлов бериш натижасида олинади. Аксарият минерал боғловчи моддалар сув билан аралаштирилганда гидратли янги тузилмаларнинг ҳосил бўлиши натижасида қотади.
Боғловчи моддалар ҳозирги замон қурилишининг асоси ҳисобланади. Боғловчи моддалар деворларни сувоқ қилишда, ғишт ва тошларни териш учун қоришмалар, турли бетонлар тайёрлашда ишлатилади. Бетонлардан турли қурилиш маҳсулотлари ва қурилмалари тайёрланиши мумкин, шу жумладан темирбетон, армосиликат ва бошқа маҳсулотлар.
Боғловчи моддаларнинг ҳозирги замон қурилишида тутган ўрнини қуйидаги маьлумотлардан кўрса бўлади: ғиштин ёки бетонли ва темир бетонли турар жойларнинг 1 м2 юзасини қуриш учун ўртача то 300 кг гача боғловчи моддалар (цемент, оҳак, гипс) сарфланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 7-та цемент заводлари ишлаб турибди, бир йилда 14млн тоннадан кўпроқ турли цемент ишлаб чиқарилмоқда.
Барча минерал боғловчи моддаларни қотиш шароитига кўра асосий уч гуруҳга бўлишади: ҳавойи, гидравлик ва кислотабардош.

Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling