10-маъруза. Минерал боғловчи моддалар. Гипсли боғловчи моддалар. Режа


Download 106 Kb.
bet2/8
Sana04.02.2023
Hajmi106 Kb.
#1158560
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-Маъруза Курилиш материал

Ҳавойи боғловчи моддалар сув билан аралаштирилганда пластик хамир ҳосил қилади, бу хамир қотиб сунъий тош ҳосил қилади ва бу тош ўз мустаҳкамлигини ҳавода оширади. Ҳавойи боғловчилардан тайёрланган маҳсулот ва қурилмаларга доимий равишда сув таъсир қилганда мустаҳкамлигини тез йўқотади ва бузилади. Ҳавойи боғловчиларга гипсли ва магнезиал боғловчи моддалар, ҳавойи оҳак ва бошқалар киради.
Гидравлик боғловчи моддалар сув билан аралаштирилганда ҳавойи боғловчилардек пластик хамир ҳосил қилади, бу хамир маълум вақт ҳавода қотгандан кейин ҳосил бўлган сунъий тош ўз мустаҳкамлигини сувда ҳам ошириши билан ҳавойи боғловчилардан фарқ қилади. Ушбу гуруҳга портландцемент ва унинг турлари, гилтупроқли цемент, ишқорли цемент ва бошқалар киради.
Кислотабардош боғловчи моддаларга кислотабардош қумли кремнийфторидли цемент киради. Бундай боғловчи кварц қуми ва натрий кремнефторидини майин тўйишдан ҳосил бўлган порошокни натрий ёки кальций силикати эритмаси билан аралаштириб олинади. Бу боғловчи асосида олинган суъий тош олдин ҳавода қотгандан кейин узоқ вақт кислота таъсирига чидамли бўлади.
Қурилиш меъёрлари ва қоидаларида автоклавда қотувчи боғловчилар алохида гуруҳга киритилган бўлиб, бундай боғловчилар буғнинг юқори ҳарорати ва босими (0,8-1,5МПа) таъсирида яхши қотади.
Гипсли боғловчи моддалар. Гипс боғловчиларнинг турлари
Икки малекула сувли гипс тошини 105-2000С ҳароратда пишириш ва сўнгра майдалаб тўйиш натижасида олинадиган ярим малекула сувли кальций сульфатидан ташкил топган оқ рангли парашокка гипс боғловчи модда дейилади.
Гипсли боғловчилар қурилиш гипси (ярим малекула сувли гипснинг β-модефикациясидан иборат), қолиплаш гипси ўша таркибга ва юқори техник хоссаларга эга, техник (юқори мустаҳкамли) гипс (α-ярим малекула сувли гипсдан иборат). Техник гипс икки малекула сувли гипсдан юқори ҳарорат ва буғ босими остида автоклавда пишириб олинади.
Ангидрид боғловчи икки малекула сувли гипсни 600-9500С ҳароратда пишириш натижасида олинади ва у сувсиз СаSO4 дан иборат бўлади. Ангидрид икки турга бўлинади: паст ҳароратда (600-7500С) ва юқори ҳароратда (800-9500С) пиширилган. Юқори ҳароратда пиширилган гипс экстрих гипс ҳам деб аталади. Бундай боғловчилар активизаторлар (NaSO4, NaHSO4, K2SO4 ва бошқалар) ёрдамида қотирилади.
Гипсли боғловчиларнинг хоссалари ва бу хоссаларни аниқлаш усуллари ГОСТ 125-79 «Гипсли боғловчилар. Техник талаблар» ва ГОСТ 23789-79 «Гипсли боғловчилар. Синаш усуллари» ларда чеклаб қўйилган.

Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling