10-маъруза. Минерал боғловчи моддалар. Гипсли боғловчи моддалар. Режа


Кальций сульфатнинг сувли ва сувсиз модификациялари


Download 106 Kb.
bet5/8
Sana04.02.2023
Hajmi106 Kb.
#1158560
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-Маъруза Курилиш материал

Кальций сульфатнинг сувли ва сувсиз модификациялари.
Икки малекула сувли гипс ва ангидритдан ташқари кальций сульфатнинг бир-неча турлари (модификациялари) мавжуд:
- икки сувли - CaSO4·2H2O;
- α-ярим сувли –α-CaSO4·0,5H2O;
- β- ярим сувли- β-CaSO4·0,5H2O;
-α-сувсиз ярим гидрат CaSO4;
-β-сувсиз яримгидрат CaSO4;
-α-эрувчан ангидрит CaSO4;
-β-эрувчан ангидрит CaSO4;
- эримас ангидрит CaSO4;
Бу мадификацияларни олиш реакциялари иссиқликни ютиш билан ўтади:
CaSO0·2H2O = CaSO4·0,5H2O(α) +1,5H2O (сув) - 17,2 ёки (буғ) 83,17кЖ/моль; 573Ж/г яримгидрат
CaSO4·2H2O = CaSO4·0,5H2O(δ)+1,5H2O (сув) - 19,3 ёки (буғ) 85,27кЖ/моль; 588 Ж/г яримгидрат
CaSO4·2H2O = CaSO4(эримас ангидрит)+2Н2О(сув)-16,9 ёки (буғ) 105 кЖ/моль; 771Ж/г ангидрит.
α ва β-CaSO4·0,5H2Oнинг ҳосил бўлиши иссиқ ишлов бериш шароитларига боғлиқ. α–яримгидрат буғ тасирида 107-1250Сда ҳосил бўлади, β- яримгидрат эса усти очиқ идишларда 100-1600С ҳароратда олинади.
Яримсувли гипснинг қотиши.
α ва β – модификацияли ярим сувли гипс қотишининг моҳияти унинг икки малекула сувли ҳолатга ўтишидир:
CaSO4·0,5 H2O+1,5 H2O=CaSO4·2H2O
β –яримгидратнинг қотишида 19,4 кЖ/(г·моль) иссиқлик ёки 134 кЖ 1кг яримгидрат учун ажралади.
А.А.Байковнинг (1923й) назариясига асосан яримсувли гипснинг қотишини уч даврга бўлиш мумкин. Биринчи қотиш даври гипсни сув билан аралаштирганда то тўйинган эритма ҳосил бўлгунга қадар давом этади. Иккинчи даврда эса яриммалекула сувли гипс 1,5 Н2Они бириктириб коллоид лой (гель) ҳосил қилади ва шунда қотиш бошланади. Учинчи даврда эса коллоид икки гидратларнинг зарралари қайта кристалланадилар, шу билан қотиш давом этиб мустаҳкамлик ошади. Лекин шуни айтиш керакки, бу даврлар биринма-кетин кечмасдан, бир-бирови билан аралашган ҳолда кечади.
Охирги йилларда олиб борилган тадқиқотлар олимлар томонидан бу қотиш назариясини чуқурроқ тушуниб етишга олиб келди, лекин ҳолигача қотиш ҳақида тўла маълумот йўқ.

Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling