12. Интеллектуал мулкнинг ноанъанавий объектларини кўрсатинг.
А) Маълумотлар базалари ва ЭҲМ учун дастурлар; интеграл микросхемалар топологияси; селекция ютуқлари.
Б) Илмий, адабий, мусиқий, бадиий, фотография, ЭҲМ учун дастурлар ва аудиовизуаль асарлар.
В) Фонограмма ишлаб чиқарувчилар, ЭҲМ учун дастурлар ва ижрочилар, эфир ва кабель эшиттиришлари.
Г) Ихтиролар, фойдали моделлар, ЭҲМ учун дастурлар ва саноат намуналари.
13. Лицензия атамасига таъриф беринг
А) патент эгасининг бошқа шахслар билан алоҳида ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш (бериш) бўйича тузган ҳуқуқий битими (шартномаси) дир.
Б) патент эгасининг фақат ишлаб чиқариш корхоналари билан тузган ҳуқуқий низоми (шартномаси) дир.
В) патент эгасининг фақат интеллектуал мулк агентлиги билан тузган модели (шартномаси) дир.
Г) патент эгасининг фақат юридик шахслар билан алоҳида ҳуқуқларининг асосий қисмини сотиш (бериш) бўйича ўзаро келишуви битими (шартномаси) дир.
14. Саноат намунаси тавсифида нималар ёритилиши керак.
А) фотосуратларда акс эттирилган буюмнинг ташқи белгиларини рақамлар воситасида очиб бериши ва унинг ягона белгилари мажмуи;
Б) фотосуратларда акс эттирилган буюмнинг ички ва ташқи кўринишини рақамлар воситасида ёритиб бериши ва унинг айрим белгилари мажмуи;
В) фотосуратларда акс эттирилган буюмнинг ташқи кўринишини сўзлар воситасида очиб бериши ва унинг муҳим белгилари мажмуи;
Г) фотосуратларда акс эттирилган жадвалнинг техник ечимини сўзлар воситасида ёритиб бериши ва унинг барча белгилари мажмуи;
15. Интеллектуал мулкнинг асосий хуқуқлар соҳасини кўрсатинг.
А) Саноат намунаси ва аудиовизуаль асарлар.
Б) Саноат мулки, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар.
В) Саноат мулки ва саноат намунаси.
Г) Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, саноат намунаси.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4168-сон қарори қачон қабул қилинган.
А) 2019 йил 27 августь.
Г) 2019 йил 8 февраль.
Б) 2018 йил 4 май.
В) 2019 йил 10 январь
Do'stlaringiz bilan baham: |