Патологик физиология


БОБ НЕРВ ТИЗИМИ ПАТОФИЗИОЛОГИЯСИ


Download 1.57 Mb.
bet127/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

22 БОБ


НЕРВ ТИЗИМИ ПАТОФИЗИОЛОГИЯСИ


22.1. НЕРВ ҲУЖАЙРАЛАРИ ВА ЎТКАЗГИЧЛАРИ ФУНКЦИЯСИНИНГ БУЗИЛИШИ

Нерв ҳужайраларнинг энг муҳим функцияси харакат потенциалини генерация қилиш, қўзғалишни нерв толалари бўйича ўтказиш ва уни бошқа нерв ҳужайраларига, мушакка, безга ўтказишдан иборат. Нейроннинг функцияси унда кечаётган моддалар алмашинув жараёни билан таъминланади. Нейрондаги метоболизмнинг асосий моҳияти ҳужайра сатҳи ва ичида ионлар тарқалиш ассиметриясини таъминлаш. Бу эса тинчлик потенциали ва харакат потенциалини белгилаб беради. Моддалар алмашуви Na насосини энергия билан таъминлайди ва Na нинг ҳужайра мембранасида қолишини таъминлайди. Бундан келиб чиқадики, метаболизмни бузадиган хар қандай моддалар ва жараёнлар нерв ҳужайраларида энергия хосил бўлишини камайтиради (гипоксемия, цианидлар билан захарланиш ва бошқалар) ва нейронлар қўзғалувчанлигини кескин пасайтиради.


Нейронларнинг функцияси ҳужайра атрофидаги муҳитда бир ва икки валентли ионлар миқдори ўзгарганида ҳам бузилади. Нейрон мембранасидаги потенциал катталигига калий, кальций айниқса таъсир кўрсатади. Одатда кальцийнинг ортиши гиперполяризацияга олиб келади.
Қўзғалишнинг нерв ўтказгичлари ёки нерв толалари бўйича ўтказилишининг бузилиши нерв ҳужайрасининг миелин пардасида дистрофик ўзгаришлар ривожланганда (тиамин ёки цианокобаламин танқислигида), нерв босилиб қолганда, совуқда, яллиғланишда, гипоксияда, баъзи заҳарлар ва микроорганизмлар токсинлари таъсирида келиб чиқади.
Хар хил патогенетик омиллар таъсирида нерв ҳужайраларида алохида холат пайдо бўлиши мумкин. Уни Н.Е.Введенский парабиоз деб атаган. Нерв толаларининг шикастланиш даражасига қараб парабиознинг бир неча босқичлари фарқ қилинади. Бу босқичларга тенглаштириш, парадоксал ва тормозланиш босқичлари киради. Тормозланиш босқичида нервнинг хар қандай таъсирланиши ҳам мушакни қисқартирмайди. Агар нерв кучли шикастланса унинг нейрон танаси билан алоқаси йўқолади. У дегенерацияга учрайди. Нерв толаларини дегенерацияга олиб келувчи асосий мехнизм улардаги аксоплазматик оқимни тўхташи ва аксоплазма билан моддалар транспортининг бузилиши ҳисобланади. Нерв ҳужайраси дегенерацияга учрагандан бир кундан сўнг миелин парда нерв толадаги тугундан қоча бошлайди. Кейин у йирик томчига айланади ва сўрилиб кетади. Оқибатда нейрофибриллар фрагментацияга учрайди. Бундай вақтда нервдан тор найча сақланиб қолади. Бир неча кундан кейин нерв қўзғалувчанлик йўқотилиши турли муддатларда келиб чиқади. Бу аксон таркибидаги заҳира моддаларга боғлиқ.
Нервлар жароҳатланганда унинг проксимал қисмида хам ўзгариш пайдо бўлади. Лекин, периферик нейронлар қирқилганида нейроннинг проксимал қисмидаги ўзгаришлар нихоятда кам ва кейинчалик нерв регенерация бўлади. Марказий нерв системасидаги нерв толалари анча оралиқда ретрограт ҳолатда дегенерацияга учрайди ва нейронлар кўпинча нобуд бўлади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling