Патологик физиология
Қонда эритроцитларнинг миқдорини кўпайиши
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
14. 3. Қонда эритроцитларнинг миқдорини кўпайиши
Қондаги эритроцитларнинг миқдорини меъёридан (4-5, 5х106 – 1 мкл) ортишига эритроцитоз дейилади ва у кўпинча иккиламчи жараён бўлиб, бошқа касалликлардан келиб чиқади. Эритроцитоз мутлоқ бўлиши мумкин, бундай вақтда эритропоэзни реактив кучайиши кузатилади. Эритроцитозни нисбий тури ҳам мавжуд, у қонни қуюқлашувидан пайдо бўлади. Мутлоқ эритроцитознинг энг кўп учрайдиган сабаби организмда оксигеннинг етишмовчилигидир. Бундай ҳолат баланд тоғли ўлкаларнинг аҳолисида, альпинистларда, ўпка, юрак-томир тизимининг сурункали касалликлари билан хасталанган беморларда пайдо бўлади. Бу вақт суяк кўмигини қизил қисмига, эритропоэтинларни рағбатлантирувчи таъсири натижасида, эритроцитларнинг миқдори кўпаяди. Худди шунингдек, мутлақ эритроцитоз, буйракнинг эритропоэтинлар ҳосил қилувчи қисмининг ўсмасида ҳам пайдо бўлади. Нисбий эритроцитозни сабаблари, ўзгариши ўткинчи этиологик омил таъсирини тўхтатиши Билан, эритроцитларнинг сони ва гемоглобиннинг миқдори меъёрига қайтади. Ана шу ҳусусияти билан эритроцитоз эритремиядан тубдан фарқ қилади. Эритремия - миелоид тўқимани бластомотоз типли кўпайиб кетиши билан ифодаланади. Суяк кўмигида, айниқса, қизил куртакнинг кўпайиши кузатилади. Бу вақт, эритроцитоз панцитоз билан бирга кечади. Эритроцитларнинг сони 1 мкл қонда 6-7, ҳатто 10х106 етади, гемоглобинни миқдори меъёр ҳолатида 167 г/л ташкил қилса, бундай вақтда 180-200 г/л гача етади. Бу патологик жараёнда қонни ранг кўрсаткичи пастдир, чунки эритроцитларни яратилиши тезлашган, аммо гемоглобин билан тўйиниб улгирмаган бўлади. Айланаётган қоннинг хажми кўпайган ва шу билан паралел равишда гемотокрит кўрсаткичи хам ортади. (полицитемик гиперволемия) Қоннинг ёпишқоқлиги кўпаяди, бунинг натижасида қонни харакати секинлашади, бу эса юракни ишини кескин қийинлаштиради. Қон босими кўтарилади, юракни иши зўрайиб уни чап қоринчасини гипертрофияси пайдо бўлади. Терининг шиллиқ пардаларининг гиперемияси кузатилади, бу органларнинг тўлақонлиги ва миелоид тўқимани метаплазияси билан боғлиқ. Тромбоцитоз ва қон харакати секинлашганлиги оқибатида, кўпсонли тромблар ҳосил бўлади ва шу билан бирга, фибриногенни тромб хосил бўлишига сарф қилиниб юборилиши, фибриноген дефицитига ва томирлар ўтказувчанлиги ортиши, қон оқишига олиб келади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling