Патологик физиология
-Жадвал Баландликка қараб тоғлик касаллигининг аломатлари
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
- Bu sahifa navigatsiya:
- Денгиз сатҳига нисбатан баландлик М Атмосфера босими симоб устуни ММ Кислороднинг порциал босими
- Артериал босими Нафас Марказий нерв системасининг бузилиши
- 18 БОБ ХАЗМ ТИЗИМИ ПАТОФИЗИОЛОГИЯСИ 18.1.УМУМИЙ ТУШУНЧА
- Ёш болаларда овқат ҳазм қилишнинг бузилишининг асосий сабаблари
- 18.2. ИШТАҲАНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ
4-Жадвал
Баландликка қараб тоғлик касаллигининг аломатлари
18 БОБ ХАЗМ ТИЗИМИ ПАТОФИЗИОЛОГИЯСИ 18.1.УМУМИЙ ТУШУНЧА Овқат етишмовчилик организмга тушган озиқ-овқатнинг етарли даражада ҳазм бўлишининг таъминлай олмайдиган ошқозон-ичак ҳолатидир. Етишмовчиликнинг оқибати сифатида манфий азот баланси, гипопротеинемия, гиповитаминозлар, организмнинг сусайши,реактивликнинг бузилиши ривожланади; болаларнинг ўсиши ва ривожланиши қийнлашади. Ҳазм қилиш етишмовчилигининг оғир турлари эмизиклик болаларда диспепсиялар холатида ривожланиши мумкин. Диспепсиянинг асосида овқат ҳазм қилиш трактининг функционал кобилияти билан бир унга қўйиладиган талаблар одамдаги етишмовчилик етади (масалан нотўғри овқатлантиришда). Еш болада қайт қилиш ва ич кетиш, озиқ моддалар ва сувни йўқотиш оқибатида организмнинг ҳолсизланиши ва сувсизланишига олиб келади. Ёш болаларда овқат ҳазм қилишнинг бузилишининг асосий сабаблари: 1.Овқатланишдаги бузилишлар: овқатланиш тартибининг бузилиши; емон сифатли овқатларни истеъмол қилиш, ҳаддан ташқари иссиқ еки совуқ овқат ейиш ва бошқалар. 2.Қатор инфекция қўзғотувчилар қорин тифи, дизентерия, салмонеллезлар ва бошқалар. 3.Токсик моддаларни ошқозон-ичака трактига тушиши (оғир металл тузлари, пестицидлар, ўсимлик заҳарлари ва бошқалар). 4 Овқат ҳазм қилиш трактининг туғма анамалиялари; 5.Ионловчи радиация таъсири буларга болалар айниқса сезгир. 6.Психотравма, салбий эмоциялар; 7.Овқат аллергиялари. 18.2. ИШТАҲАНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ Иштаҳа бузилишининг уч тури фарқланади: патологик унинг ортиши, камайиши еки ўзгариши. Иштаҳанинг патологик ортиши - гиперрексия (heper-ортиқ, ҳаддан ташқари; orexus-иштаҳа), бу одатда, овқатни кўп истеъмол қилиш билан бирга келади – полифагия (poly-кўп, phagen-ейиш); Агар иштаҳа ҳаддан ташқари ортиб кетса – булемиядан далолат беради (bul-буқа, himol-очлик, синоним-бўридай оч). Иштаҳанинг патологик ортиши М.Н.С. нинг касалликларида (неврозлар, ақлий зайфлик, миянинг ўсмалари), эндокрин безлари касалликларида (тиреотоксикоз, қандли диабет, инсулиномалар) кўрилади. Патологик иштаҳанинг камайиши-анорексия (an-йўқ, orexus-иштаҳа) еш болаларда турли патологик жараенлар ва касалликларда ривожланиши мумкин. Анорексия бир қанча турлари фарқланади. Интоксикацион (заҳарланиш) анорексияси турли интоксикация билан кечадиган сабабли пайдо бўлади касалликларда (инфекциялар, ўсмалар ва бошқалар). Бунинг асосида овқатланиш марказининг қўзғалинишининг камайиши етади. Диспептик анорексия овқат ҳазм қилиш тракти касалликларининг асосий белгиларидан хисобланади. Бу эса ошқозон-ичак тракти рецепторларининг функцияси бузилиши билан тушинтирилади; м-н, бурун – томоқ касалликлари (аденоидлар) да таъм рецепторларининг бузилиши, шуниндек, шартли-рефлектор характерда ҳам бўлиши мумкин, агар оғриқ овқат ейиш билан боғлиқ бўлса бу емон оқибатларга олиб келади. Нейродинамик анорексия, қусишда, оғриқларда овқат марказининг рецептор тормозиланишида кузатилади. Невротик анорексия, бу эса манфий эмоцияларда, хусусан гўдакнинг мажбурий ва ҳаддан ташқари кўп овқатлантиришда ривожланади. Нерв психик анорексия – семизликда ўзини бирданига овқатдан қаттиқ чегаралаб қўйиш натижасида келиб чиқади. Бу пубертат олди ва пубертат даврида ривожланади ва кўпинча психик касалликларнинг биринчи намоен бўлиши ҳисобланади. Гипофиз ва оралиқ миянинг касалликларида, ҳам пайдо бўлади. Иштаҳанинг айниши (ўзгариши) (парарексия) таъм билиш анализаторининг марказий еки перифик қисмнинг бузилиши билан кечади. Касаллар бунда бўр, кўмир ейишади, сирка ичиб қўйишади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling