Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet78/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Қайт қилиш - мураккаб рефлектор акт, бунинг натижасида ошқозон ичидаги моддалар ташқарига чиқарилади. Бола қанчалик ёш бўлса, шунчалик тез қайт қилиш юзага келади. Қайт қилиш кўпинча ошқозон рецепторини ёмон сифатли таомлар билан таъсирланганда, токсинлар таъсирида ва патологик шароитларда рецепторлар қўзғалувчанлиги ошиб кетганда рўй беради. Бу ошқозонга таълуқли қайт қилиш сабаблари пиларо стенозида кардиоспазмда, пилороспазмда, диафрагма чуррасида, қизилўнгач қисқалиги ва бошқа овқат ҳазм қилиш системалари анамолияларида ҳам кузатилади. Кўпинча қайт қилиш овқат ҳазм қилиш системасининг яллиғланиш касалликларида учрайди. Ҳалқумнинг орқа девори, ичакларнинг илеоцекал майдонлари асосий қайт қилиш рефлексоген зоналари ҳисобланади. Қайт қилиш маркази қорин, ўт йўли, буйрак, ички қулоқ ноғорасимон лабиринти ва бошқа рецепторлардан келадиган импульслар туфайли ҳам стимулланиши мумкин. Периферик рефлекс зоналаридан келадиган импульслар туфайли келиб чиқадиган қайт қилиш, периферик қайт қилиш дейилади.
Қайт қилиш рефлексининг афферент йўли сезувчан толалар орқали 4- қоринча пастки тубида жойлашган қайт қилиш марказига боради. Марказдан қочувчи импульслар адашган нерв таркибидаги ҳаракатлантирувчи толалари орқали, диафрагма нерви орқали ва орқа ва қорин нервлари орқали ҳалқумга, юмшоқ танглайга, ҳиқилдоққа қизилўнгачга, ошқозонга, диафрагма, кўкрак қафаси мушакларига ва қорин деворига йўналади. Қайт қилиш марказий бўлиши мумкин. У 4- қоринча яқинидаги жароҳатлар, ўсмалар ва бошқа патологик жараёнлар, баъзида қайт қилиш марказининг организмдаги токсикоз натижасида ҳосил бўлган токсик моддаларни қайт қилиш марказининг таъсирланиши натижасида, жигар етишмовчилигида, буйрак касалликларида келиб чиқиши мумкин (гематоген токсик қайт қилиш).
Қайт қилиш одатда кўнгил айниш сезгиси билан бошланади бу эса ошқозоннинг антиперисталтик ҳаракати билан боғлиқдир. Қайт қилиш акти қуйдаги кўринишда амалга оширилади. Оқозонни пилорик қисми қисқачаради, бунда пилорус ёпиқ ва кардиал сфинктер очиқ бўлади натижада ошқозон ичидаги маҳсулотлар ташқарига чиқади. Қайт қилиш пайтида ичак перистальтикаси кучаяди, баъзида тескари йўналишига эга бўлиши ҳам мумкин, бу вақтда қайт қилиш маҳсулоти таркибида ўт ҳам бўлиши мумкин. Ичакда ахлат юрмаганда бу қайт қилиш маҳсулоти таркибида аҳлат ҳам бўлиши мумкин. Қайт қилиш актига нафас, чиқариш мускулларини диафрагма ва қорин пресси мушакларини кучли қисқаришига ва қорин ичи ва ошқозон ичи босимининг ошишига олиб келади. Қайт қилишда қизилўнгач бўшашади, ҳиқилдоқ кенгаяди, ҳалқум ва тил ости суяги юқори ва олдинга йўналади. Ҳиқилдоқ қопқоғи овоз тирқичи бекилиши ва юмшоқ танглайни кўтарувчи мушакларнинг қисқариши қайт қилиш маҳсулотларини нафас йўллари ва бурун бўшлиғига тушиб қолишини олдини олади. Қайт қилиш бу ҳимоя реакцияси бўлиб, овқат ҳазм қилиш трактини зарарли моддаларни ва ҳазм қилиши қийин бўлган овқат маҳсулотларидан тозалайди. Тез-тез юз берадиган қайт қилиш (масалан болалардаги токсик диспепсия) овқат ҳазм бўлишини бузилишига сувсизланишга, болани ҳолдан тойишига, бош айланиши организмни бошқа функцияларини бузилишига олиб келади. Характерлиси шуки бу гипокалиемия, гипонатриемия, гипохлоремия метаболитик алкалозга олиб келади, натижада қалтираш хуружлари рўй беради.
Юқори кўрсатилганларни ҳаммаси, айниқса эмадиган болаларда оғир интоксикацияга олиб келади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling