Патологик физиология


Ошқозоннинг ҳаракат функциясининг бузилиши


Download 1.57 Mb.
bet77/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Ошқозоннинг ҳаракат функциясининг бузилиши.
Ошқозон ҳаракат функциясининг бузилиши перистальтиканинг ортиши ёки камайишида, шунингдек патологик реакциялар шаклланишида, жиғилдон қайнаш, кекириш, қайт қилиш ва бошқалар билан номоён бўлади.
Жиғилдон қайнаши – нарсаларни қизилўнгачга кардиал сфинктернинг очилиши ва антиперисталтик тўлқин билан ўтишидир ва қизилўнгачни пастки қисмида ачиш сезидир ичидаги моддалар етиб келган қизилўнгачнинг спазми юзага келади, ундан юқорида эса антиперистальтика юзага келади. Жиғилдон қайнашида ошқозон шираси кислоталилигининг ортиши, бунинг таркибида органик кислоталарнинг кўплиги, кардиал сфинктерларнинг етишмаслиги, шунингдек қизилўнгач рецепторларининг сезгирлигининг ортиши муҳим аҳамиятга эга.
Кекириш – оғиз бўшлиғига ошқозон ёки қизилўнгач орқали моддаларни қисмини кам порцияда тўсатдан тушишидир. У ошқозон, диафрагма қорин пресс мускулларининг рефлектор қисқаришидан, кардиал сфинктернинг очиқ ҳолатида ва пилорус спазмида юзага келади. Кекиришга ошқозон ички босимининг ортиши ва кардиал сфинктернинг етишмаслиги олиб келади. Кекириш кўпинча ошқозоннинг ва ҳаракат вазифалари бузилганда, шунингдек жигар, ўт пуфак ва бошқа аъзоларнинг патологиясида юзага келади.
Кекиришнинг овқат ва ҳаво билан, ёки ошқозонда ҳосил бўладиган газ билан турлари фарқланади. Ҳаво билан кекириш кўпинча соғлом одамларда овқат еганда сўнг юзага келади. Ютилган ҳавонинг миқдори баъзи бир эмизикли болаларда патологик ортиши мумкин, бунда ошқозон-ичак трактининг бошқралишининг тўла ривожланмаганлиги туфайли, шунингдек бўш сўрғични сўрганлиги туфайли ҳам бўлади. Уларда ҳаво билан кекириш, қоринни шишиб қолиши, баъзида овқатдан қайтиш (емаслиги) ҳам мумкин. Баъзи болаларда ҳаво ютиш одат бўлиб қолади. Бу ҳолат ошқозон овқат ҳазм қилиш органларининг нерв регуляцияси охиригача ривожланмаганлиги ёки болаларда невропатиянинг биринчи симптом ҳисобланади.
Ҳиқичоқ диафрагманинг тез спазми, ошқозоннинг титроқ қисқариши ва товуш тешиги торайганда тўсатдан қаттиқ нафас олишда юзага келади. Ҳиқичоқ марказий ва перифик бўлади.
Марказий ҳиқичоқ бош мия ва орқа миянинг шикастланишида, ўсмаларда, менингитларда, энцефалитларда юзага келади.
Перифик ҳиқичоқ қизилўнгач, плевра, қорин касалликлари, бевосита диафрагма ва диафрагмал нервнинг қўзғалишидан юзага келади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling