Pdf-xchange 0 Examples


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   242
Bog'liq
konf02

Литература 
1. Голоскоков Д.П. Уравнения математической физики. Решение задач 
в системе Maple. –С-Пб: Питер, 2004. 
2. Тихоненко А.В. Компьютерные математические пакеты в курсе 
«Линейные и нелинейные уравнения физики». Часть 2. 
Параболические уравнения в MAPLE. – Обнинск: ИАТЭ, 2005.– 80 с. 
MICROSOFT EХCЕL ДАСТУРИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ 
Юлдашев Х.Д. 
Андижон давлат университети 
Microsoft Excel-2013 ва Microsoft Excel-2016 дастурлари электрон 
жадвалларни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, унда турли оддий ва 
мураккаб ҳисоблаш амалларини бажариш, турли формула ва 
функциялардан фойдаланиш, жадвал маълумотлари ёрдамида турли 
кўринишдаги диаграммаларни яратиш мўмкин. Excel-2016 дастури олдинги 
версияларига қараганда бир мунча такомиллаштирилган. Дастурда 
яратилган файл (ҳужжат) автомат равишда Китоб 1 (Книга 1, Книга 2 ва ҳ.к.) 
деб номланиб, у варақлардан (Лист 1, Лист 2 ...) ташкил топади. 
Китоб. Microsoft Excel дастурида китоб маълумотларни қайта ишлаш 
ва сақлаш учун мўлжалланган файлни акс эттиради. Ҳар бир китоб бир-
нечта варақдан ташкил топади ва шу сабабли битта файлда турли 
маълумотларни сақлаш ҳамда уларни ўзаро боғлаш мумкин. 
Варақ. Маълумотларни ёзиш ва уларни таҳлил қилиш учун хизмат 
қилади. Бир вақтнинг ўзида бир неча вараққа маълумотлар киритиш ва 
уларни ўзгартиш ҳамда турли варақлардаги маълумотлар асосида 
ҳисобларни амалга ошириш мумкин. Диаграмма яратишда уни маълумотлар 
берилган вараққа ёки алоҳида диаграмма вароғига жойлаштириш имкони 
мавжуд. 
Варақ иловалари. Варақнинг номи китоб ойнасининг пастидаги 
иловада келтирилади. Варақдан вараққа утиш учун керакли илова танланади 
ёки Сtrl+PаgеUp ёки Сtrl+PаgеDn тугмалари биргаликда босилади. 
Excel дастурида маълумотлар варақдаги “ячейка” деб номланган 
майдонга киритилади. Ячейка бу сатр ва устунларнинг кесишган жойи 
бўлиб, ҳар бир ячейка ўз манзилига эга. Сатрлар рақамлар билан (юқоридан 
пастга қараб ўсиш тартибида (1, 2, 3…)) рақамланса, устунлар лотин 
алифбоси ҳарфлари (A, B, C, …) билан, охирги ҳарф Z бўлиб, кейинги 
устунлар AA, AB, … , AAA, AAB … охирги устун XFD тартибда номланади. 
Масалан, биринчи ячейканинг манзили А1. Бошқа ячейкалар А2, B5, D10 ва 
ҳокоза 
номланади. 
Одатда, 
Excel-2013 
дастурида 
юкланганда 
ячейкаларнинг номи автомат равишда ҳарф ва сонлар билан ифодаланади, 
лекин ячейканинг манзилини сонлар билан ҳам ифодалаш мумкин. 
Масалан, R2C4. Ундаги R сатр, С устун ҳисобланиб, иккинчи сатр 


86 
ва тўртинчи устун кесишган жойдаги ячейкани билдиради. Ячейкани 
номлашнинг бу форматини танлаш учун Excel катталиклари ойнасидаги
Формулалар (Формулы) буйруғини танлаб, 
сатри олдига 
√ белгиси қўйилади. Ячейканинг манзили “манзиллар майдонида” 
кўрсатилади. Жорий вақтда ишлов берилаётган ячейка – “фаол ячейка” деб 
номланади ва у бошқа ячейкалардан фарқ қилиб, томонлари яшил рангли 
чизиқ билан ажралиб тўради. 
Дастурда турли формулалардан фойдаланиб ҳисоблашларни амалга 
ошириш мумкин. Бунинг учун ячейкага формулани киритишда албатта “=” 
белгисини ёзиш талаб қилинади. Масалан 35 ни 8 га бўлиш учун ихтиёрий 
ячейка фаоллаштирилади ва унга = 35/8 ёзилади ёки 35 рақамини манзили, 
масалан С13 ва 10 рақамини манзили С14 дан фойдалниб = С13/С14 ёзилади 
ва Enter тугмаси босилади. Натижа формула ёзилган ячейкада аксланади. 
Арифметик амалларни бажаришда қуйидаги белгилар (оператор)дан 
фойдаланилди: 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling