Педагог этикасининг мезонлари ва меъёрлари унинг эстетик маданияти ва ташқи кўриниши


Download 1.47 Mb.
bet4/7
Sana24.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1291663
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4.2-MA\'RUZA

Суҳбатлашиш этикети

  • СУҲБАТЛАШИШНИНГ ҚОНУН ҚОИДАЛАРИ
  • Суҳбатдошингизга оғир ботадиган, хафа қиладиган, ноқулай вазиятга солиб қўядиган,гапиришни хохламайдиган мавзу бўйича суҳбатлашиш мумкин эмас.
  • Суҳбат чоғида ўзингизни “мен” ингизни марказий жойга қўйманг. Камтар бўлинг.
  • Ўзингизни фикрингизни ўқтиришдан олдин, уялиб қолмаслигингиз учун суҳбатдошингизни ижтимоий келиб чиқиши, шахс сифатида, айтилаётган масала юзасидан қандай маълумотга эга эканлигини билиб олгандан сўнг суҳбатга киришинг.
  • Суҳбатдошингизни ҳурмат қилишга ўрганинг, ҳатто уни фикрини сиз нотўғри деб билганингизда ҳам охиригича эшитинг.

СУҲБАТДА НИМАДАН САҚЛАНИШ ЛОЗИМ

  • Бошқанинг ғашига тегадиган шахсий мавзулардан қочинг.
  • Бошқаларнинг айбини кўрсатиш эвазига ўзингизни «минбарга» олиб чиқишга ҳаракат қилманг.
  • Фақат тингловчи бўлиб ўтирманг, баъзида сиз ҳам бирон-бир фикр бериш орқали ўз муносабатингизни билдириб турганингиз маъқул.
  • Баланд мартабадаги кишилар то сизга мурожаат қилмагунларига қадар, ҳадеб улар билан мулоқот қилаверишга шошилманг.
  • Якунланмаган суҳбатни ўртасида ташлаб кетманг.
  • Агар суҳбатдошлардан бири сизга қарши фикр билдирса, жиззакилик қилманг.
  • Даврада бирон бир одам билан шивирлашманг бу ўта маданиятсизлик белгисидир.
  • Бошқаларни қўл билан кўрсатиш мумкин эмас.
  • Суҳбат чоғида қўллар суҳбатдошнинг елкасида бўлиши мумкин эмас.

5-7 минутлик суҳбатда ёқиш учун қуйидагиларга аҳамият берилади

  • ўз ақлингиз билан фикрланг.
  • ўзингиз хоҳлаган нарсаларни гапирманг. Аудитория учун долзарб бўлган муаммога тўхталиб ўтинг.
  • асосий нуқталарга эътиборингизни қаратинг, реал ҳаётни қанчалик билишингизни кўрсатинг.
  • ўз фикрларингизни мантиқан ўйлаб гапиринг.
  • маърузада инсонларнинг эътиборини тортадиган жойларни аниқлаб олинг.
  • аудитория сизнинг фикрларингизни қўллаб қувватламоғи лозим.
  • сиздан олдинги маърузачидан қолган таъсуротлардан аудиторияни олиб чиқишга ўрганинг.
  • тингловчиларга қарата ажойиб сўзларни айтинг.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling