Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти


Download 334.51 Kb.
bet3/5
Sana22.06.2023
Hajmi334.51 Kb.
#1648011
1   2   3   4   5
Bog'liq
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ 2023

Шу билан бирга:

  • Ўқувчиларимиз таълим олиш билан бирга ҳақиқий иш жойида ўз касбий кўникмаларини ривожлантирадилар.
  • Ўқувчиларда касбий кўникма ва малакалар мустаҳкам шаклланади.
  • Ўқувчилар турли хил мураккаблик даражасидаги ҳар хил ишлаб чиқариш ишларини мустақил бажариш имкониятига эга бўладилар.
  • Ўқувчиларда иш натижалари учун юқори масъулият шаклланади.
  • Ўқувчиларни жамоада тарбиялаш учун қулай имконият яратилади.
  • Ўқувчиларнинг замонавий техника ва технологияларни, иш усуллари ҳамда ишлаб чиқаришнинг илғор ва янги услубларини амалий ўзлаштиришларига кенг имкониятлар яратилади.
  • Ўқувчилар ҳамма вақт корхоналардаги малакали мутахассислар (ишчилар) назорати остида бўладилар.

Ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос жихатлари.

Муаммолар

Ечим ва таклифлар

Йирик ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотларнинг етарли эмаслиги

Хусусий ва якка тартибдага ишлаб чиқарувчилар билан ўзъаро шартномалар тузиш ва ҳамкорлик қилиш.

Ишлаб чиқариш корхоналари билан касб-ҳунар мактаби орасидаги масофанинг узоқлилиги

Ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар билан алоқаларни мустахкамлаш ва улар билан келишилган ҳолда техника воситаларини ташкил қилиш.

Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари учун тузилган ишчи дастурлардаги айрим мавзуларнинг ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш фаолиятига мос келмаслиги

Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари учун ишчи дастурларни икки томонлама, яъни касб-ҳунар мактаби таълим усталари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали техник ходимлари билан биргаликда тайёрлаш.

Ишлаб чиқарувчиларнинг ўқувчилар касб малакасига бўлган талабининг юқорилиги

Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини шакллантиришда индивидуал ёндашиш ва таълим усталарининг малака даражасини оширишга эътибор қаратиш (малака ошириш курсларига юбориш).

Касб-ҳунар мактабининг ўқув устахоналарида замонавий жихозлар ва дастгохларнинг етишмаслиги

Мавжуд жихоз ва дастгохлардан самарали фойдаланиш ва шу билан бирга ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар билан тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида ишлаб чиқариш амалиётлари давомида уларнинг техник жихозларидан унумли фойдаланиш.


Download 334.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling