Педагогик компетентликнинг тузилиши ва мазмуни
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq1-MARUZA taqdimot
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Компетентлик
ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИКНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА МАЗМУНИ Режа: 1. “Компетентлик” ва “касбий компетентлик” тушунчаларининг моҳияти. 2. Касбий компетентлик сифатлари. 3. Педагогнинг касбий компетентлигини ривожлантириш “Компетентлик” ва “касбий компетентлик” тушунчаларининг моҳияти. Бозор муносабатлари шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир мутахассисдан касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб боришни тақозо этмоқда. Хўш, компетентлик нима? Касбий компетентлик негизида қандай сифатлар акс этади? Педагог ўзида қандай компетентлик сифатларини ѐрита олиши зарур? Айни ўринда шу ва шунга ѐндош ғоялар юзасидан сўз юритилади. “Компетентлик” (ингл. “competence” – “қобилият”) – фаолиятда назарий билимлардан самарали фойдаланиш, юқори даражадаги касбий малака, маҳорат ва иқтидорни намоѐн эта олиш. “Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик илмий изланишлар натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан компетентлик “ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараѐнларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни англатади. Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling