Педагогик қобилиятларни баҳолаш


Download 73 Kb.
bet4/5
Sana24.12.2022
Hajmi73 Kb.
#1050765
1   2   3   4   5
Bog'liq
Педагогик вазият.Топширик

10-ВАЗИЯТ
Талаба ўқитувчига шундай дейди: «Мен яна дафтаримни унутиб қолдирибман».
Ўқитувчи қандай жавоб бериши керак?
1. «Мана, яна шу ҳолат!»
2. «Бу сенга масъулиятсизлик бўлиб туюлмаяптими?»
3. «Ўйлайманки, сен учун ишга жиддийроқ ёндашиш вақти етди».
4. «Нега бу ҳолат юз берганлигини билишни хоҳлардим?»
5. «Эҳтимол сенга бу учун имконият ёки сабаб бўлгандир?»
6. «Сен нима деб ўйлайсан, нега мен сенга ҳар сафар буни эслатаман?»
11-ВАЗИЯТ
Талаба ўқитувчи билан гаплашиб туриб, унга шундай мурожаат қилади: «Мен хоҳлардимки, Сиз менга бошқаларга нисбатан яхшироқ муносабатда бўлсангиз».
Талабанинг бу таклифига ўқитувчи қандай жавоб бериши керак?
1. «Нега мен бошқаларга нисбатан сенга яхшироқ муносабатда бўлишим керак?»
2. «Арзанда, севимли талаба ўйинини ўйнашни мен умуман хоҳламайман!»
3. «Сенга ўхшаб ўзи ҳақида шунақа таклиф берадиган кишиларни мен ёқтирмайман».
4. «Нега Сени бошқалардан кўра алоҳида ажратиб қарашимни истаётганлигинни билишни хоҳлардим?»
5. «Агар мен бошқа талабаларга нисбатан сени кўпроқ яхши кўришимни билдирсам, бундан сен енгил тортасанми?»
6. «Сен нима деб ўйлайсан, аслида мен сенга нисбатан қандай муносабатдаман?»
12-ВАЗИЯТ
Талаба ўқитувчига ўзи дарс бераётган предметни яхши ўзлаштиришига шубҳа қилаётганлигини билдириб, шундай деди: «Мен сизга нимадан ташвишланаётганлигимни айтдим. Энди Сиз айтингчи, бунинг сабаби нимада ва мен нима қилишим керак?»
Бунга ўқитувчи қандай жавоб бериши керак?
1. «Менимча, сенда етишмовчиликлар тўплами мавжуд».
2. «Сенда бундай шубҳаланишга асос бўладиган ҳеч нарса йўқ».
3. «Сенга бир нарса дейишдан аввал, муаммонининг илдизи нимадалигини яхшилаб ўрганиб чиқишим лозим».
4. «Кел, бироз сабр қиламиз, биргаликда ишлаб кўрамиз ва бу муаммонинг таҳлилига бироз кейинроқ қайтамиз. Ўйлайманки, биз бу муаммони ҳал қиламизь».
5. «Мен ҳозирча сенга аниқ жавоб бера олмайман, буни ўйлаб кўришим керак».
6. «Хавотир олма, менда ҳам бир пайтлар шунақа бўлган эди».


13-ВАЗИЯТ
Ўқувчи ўқитувчига шундай деди: “дарсда Сиз гапираётган ва ҳимоя қилаётган фикрлар менга маъқул бўлмаяпти”.
Ўқитувчининг жавоби қандай бўлиши керак?
1. «Бу ёмон».
2. «Балки бунга сенинг ақлинг етмаётгандир».
3. «Ўйлайманки, кейинги дарсларимиз жараёнида сенинг қикринг ўзгаради».
4. «Нега?»
5. «Сен ўзинг қайси фикрни ёқлайсан?»
6. «Дид ва рангда ўртоқ бўлмайди».
7. «Сен нима деб ўйлайсан, мен нима сабабдан шундай дейман ва шу фикрни ҳимоя қиламан?»


14-ВАЗИЯТ
Ўқувчи синфдаги кимгадир нисбатан ёмон муносабатда эканлигини намойишкорона билдириб, “Мен у билан бир синфда ўқишни истамайман”,- деди.
Ўқитувчи қандай жавоб бериши керак?
1. «Хўп, нима бўпти?»
2. «Ҳеч қаёққа кетолмайсан, барибир у билан бир синфда ўқишингга тўғри келади».
3. «Бу ахмоқлик».
4. «Бу қилмишингдан кейин у ҳам сен билан бирга ўқишни хоҳламаслиги мумкин».
5. «Нега?»
6. «Менимча, сен ноҳақсан».

Download 73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling