Педагогик техниканитаркибий қисмлари


Download 75.35 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi75.35 Kb.
#1584758
Bog'liq
Педагогик техниканитаркибий қисмлари


Педагогик техниканитаркибий қисмлари
Педагогик техниканитаркибий қисмлари ҳақида аниқ тушунча бериш ва ҳар қайси ўқитувчининг дарс бериш услубиёти шакллантириш йўлларини кўрсатиш.
Ҳозирги замон ҳамма соҳада ҳар кимдан ташаббускорликни, ижодни, мустақил фикрлашни талаб қилади.
Дарс- педагогик ижодкорликнинг асосий майдони. Педагогнинг асосий педагогик эҳтиёжи-ўргатиш, етказиб бериш-айнан дарсда амалга ошади. Шундай экан, дарс таҳлим жараёнини ташкил қилишга тўғри, янгича муносабат керак.
Дарс жараёнида педагог олдида муҳим бир масала туради. Ўқувчиларни билим олишга жалб қилиш,уларни олға ҳаракатлантиришдир. Бу эса педагог ва ўқувчиларни (ўзаро) биргаликдаги меҳнатга жалб қилади. Бунинг учун ўқитишга мажбур қилмаслик керак. Педагогик ҳамкорликнинг қарашларидан бири-дарсда ўқувчидаги қўрқувни йўқотиш, уни эркинроқ, дадилроқ қилиш, ўзини кучига ишонтириш, унга жиддий ижод қилишга қодир шахс сифатида қараш.
Дарсда аниқ мақсад ғояси. Бу-ўқувчилар билан ҳамкорлик руҳида иш олиб бориш, уларга аниқ бир мақсад қўйиб, бу мақсаднинг мураккаблигига ва буни амалга оширишга ишонтириш - уларда ўзига бўлган ишончини, аниқ, мушкул масалани ҳам еча олиш мумкунлигини шакиллантриш.
Дарс ўтиш давомида педагог шундай усуллардан фойдаланиш керакки, ўқувчилар ўзларини шахс сифатида ҳис қилишсин. Бу-ҳар бир ўқувчи ҳар бир дарсда ўзининг баҳосини олиши, масалаларни ўзи танлаб олишда намаён бўлади. Ҳар ким ўз гуруҳида ҳимоя остида, ҳечким уни шубҳа билан ҳақорат қилмайди.
Бу педагогнинг ихтисослигига, унинг қизиқувчанлигига, эҳтиёжларига, интиликтуал фаолиятига боғлиқ. Албатда бунда ўрганилаётган материал мазмунини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Дарс бир нечта омиллардан иборат. Шуларнинг асосий давлат педагогикаси томонидан қабул қилинган материал. Педагог ўқув программанинг асосий йўналишларини билиши керак. Ҳар бир дарсда 3 та масалага эҳтибор қаратиши керак. Булар;
1. Тарбиявий масалалар- педагогнинг бўлаётган масалаларга, атрофга бўлган дунёқарашини шакиллантиради. Уларда инсон парварлие, ватанпарварлик руҳини тарбиялайди.
2. Илм оширадиган масалалар- ўз ичига ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллаттиришини олади.
3. Билиш масалалари- ўқувчиларда ўрганилаётган материаллардан асосийсини, муҳим жойларини ажрата олиш қобилиятини, ўқув фаолиятида ва фикирлашда мустақил бўлишни, ўқишда қийинчиликларни енгишни шакиллантириш.
Тажрибали педагоглар томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги мухим, керакли жойлари қайсилигини, қайси жойини эслаб қолиш, қайси жойидан шунчакий хабардор бўлиши кераклиги аниқланади.
Педагог томонидан дарсни ишлаб чиқиш, яҳни педагог-дарснинг муаллифи. Дарснинг қандай бўлиши унинг ижоткорлигига ва махоратига боғлиқ. Аввало дарснинг ижодий режаси тузилади. Режа ўз ичига қуйидагиларни олади;

  • ўқув дарсидан келиб чиқиб, ҳар бир мавзу материалининг мазмунини чуқур билиш;

  • педагогнинг ҳаётий ва тажрибага, маҳнавий ҳолатига мос бўлишқ;

  • ўрганилаётган мавзунинг олдинги ўтилган, кейинги ўтилиши керак бўлган мавзуларга мос келиши;

  • ҳар бир мавзунинг ўқувчилар психологиясига мослашиши мақсадга мувофивқдир.

Дарс жараёнини педагог ташкил этар экан, у ўрганишнинг самарадорлигига, ўқувчини таҳлимнинг субҳектига айлантиришга, ўқувчилар ҳам шу дарснинг ҳам муаллифлигига айлантиришга интилади.
Дарсни ишлаб чиқиш-тегишли материални ўзлаштиришнинг энг самарали усул ва воситаларни танлаш демакдир.
Шуни таҳкидлаш керакки, дарсни ишлаб чиқишда ўрганилаётган материали ўзлаштиришнинг методик уусулларини танлаш-биринчи ўринда туриш керак, кейин эса унинг бошқа кампанентлари уй вазифани текшириш мустахкамлаш методларига амал қилиш керак.
Ўқувчиларда ўрганилаётган предметга қизиқиши,уни яхши кўришини шакиллантиришига, изланувчанликка, янги билимларни очишга, муаммоли характердан масалаларни ечишга жалб қилиш муҳимдир. Шундай экан, ўқитиш турли-туман бўлганда қизтқ бўлади. Бир ҳил ахборот ва фаолиятнинг бир хил усуллари тезгина зериктириб юборади.
Ўқитилаётган предметга қизиқишни орттириш учун, унинг умуман ёки алоҳида бўлимларда кераклиги, муҳумлиги, мақсадга мувофиқлигини англатиш керак. Янги материал қанчалик олдинги материал билан боғлиқ бўлса, у шунчалик қизиқарлироқ бўлади. Унчалик осон ёки унчалик қийин бўлмаган материал қизиқиш уйғотмайди. Ўқитиш қийин, лекин уддалаш мумкин бўладиган бўлиши керак.
Ўқувчи ишини қанчалик тез текширилиб ва баҳолаб турилса, ўқувчи учун ишлаш шунчалик қизиқарли бўлади.
Ўқув материалининг ёрқин бўлиши ўқувчиларда қизиқиш уйғотади.
Тажрибали педагоглар ўқитиш усулларини танлашда ижодий ва катта маҳсулият билан ёндашадилар. Агар гуруҳ ёш группа билан ишлаш жараёнида бир хил методлардан фойдаланиаган бўлса, тарбиялаш жараёнида ижодкорликнинг асари ҳам қолмайди.
Педагог ўқитиш жараёнида ҳар хил қизиқарли воситалар, ўйинлардан, масалалардан, мисоллардан фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқитишда ҳамма нарса ҳам қизиқ бўлавермайди. Шунинг учун педагогўқувчилада ирода, қатҳиятликни шакллантириши керак.
Дарсдаги иши формаларнинг турли-туманлиги.
Тажрибали педагоглар асосий эҳтиборни маҳруза-дарслар, семенар мустақил иш дарслар, конкрус-дарсларни ўтишга қаратади. Педагогнинг маҳорати шундай турлардан дарсларни ўта олиш тнхникасида ҳам намаён бўлади.
Маҳруза дарси ўқувчилар онгига, фикрлашини фаоллаштиришда катта ёрдам беради. Тажрибалар шуни кўрсатадики, маҳруза бошлашида ўқитилаётган материалнинг мақсадини, нимага ўқитилаётганини тушунтириш мақсадга мувофиқдир. Кейин эса керакли билим олишда асос бўладиган принциплар, фикирни исботлаш ва қандай йўл тутиш кераклигини кўрсатади.
Шундан кейингина кўриб чиқилаётган масалани мағзи чақилади.
Маҳруза дарсида педагог саволлар, диалог, такрорлаш, таққослашлардан фойдаланилади.
Семинар дарси- ўқувчиларни юқори ақлий фаолиятини, янги билим ва кўникма олишга интилишини келиб чиқаради. Бундай педагог ностандарт усулларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Мунозара дарси - ўқувчиларни муаммоли масалалар билан тўқнаштириш ўзларининг фикирларини баён эттириш учун (ўқув) педагогдан катта маҳорат талаб этилади.
Педагог хар бир дарсни муаммоли, изланувчан, фаол бўлиши учун, ўқувчиларга савол ва топшириқлар тизимини яратади. Бу саволлар қисқа ва лўнда бўлиши керак. Бундай саволлар ўқувчиларнинг нафақат фикирлаш доираси, изланувчанлигини кенгайтиради, балки уларни ижодий қоблиятларини, ташкилотчилилигини, интизомлилигини, кучайтиради.
Шундай саволларни қўллаш керакки, уларда эҳтирозли, қарама-қаршилик томонлари бўлсин. Ўқувчи мулоҳаза юритсин. Шуни айтиш керакки, саволларнинг кўплиги ёки камлиги гурухдаги ўқувчиларнинг ёшга интеллектуал қобилиятига мос келиш керак.
Download 75.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling