Баённома №2 (кўчирма)
Download 31.5 Kb.
|
Аслонова БАЁННОМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУН ТАРТИБИДА
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Йиғилиш раиси: О.Бозоров Котиби: Д.Норова
БАЁННОМА №2 (кўчирма) Ғиждувон туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг навбатдан ташқари педагогика кенгаши 2020-йил 2 март куни бўлиб ўтди. Йиғилишда барча педагоглар иштирок этди. КУН ТАРТИБИДА: Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан мактабдан Давлат мукофотига номзод тавсия қилиш тўғрисида. ЭШИТИЛДИ: 1. Масала юзасидан мактаб директори О.Бозоров сўзга чиқиб, ўқитувчининг иш фаолияти ва эришган ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтди. Аслонова Муниса Мирғолибовна ўзининг педагогик фаолияти даврида меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, ўз касбининг моҳир устаси эканлиги билан бошқалардан ажралиб турган. Ўқитувчи ўзининг маънавий-маърифий, сиёсий-иқтисодий ва илмий-услубий савиясини ошириш борасида доимий изланишлар олиб борган, тиришқоқлиги ўз касбининг моҳир устаси эканлиги билан бошқалардан ажралиб турди. Аслонова Муниса Мирғолибовна ўқувчиларга янги педагогик технологиялар асосида чуқур билим бериш, таълим сифатини ошириш борасида самарали меҳнат қилиб келаётган тажрибали ва илғор педагоглардан. У 2018 йилда Бухоро Давлат Университетида ташкил этилган Махора мактабида “Чет тили дарсларида интерфаол усулларларни қўллаш” номли маърузаси билан иштирок этди . Бухоро педагог кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида “5- синфларда назорат ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш усуллари” номли маърузаси билан иштирок этди. Бухоро вилояти халқ таълим бошқармасини август кенгаши шўъба йиғилишларида модератор ( тренер ўқитувчи) сифатида иштирок этиб келмоқда. Моҳир педагог 2018 йилда “Чет тили фанлар форумининг вилоят ва туман босқичларида фаол иштирок этиб туман халқ таълими бўлимининг ташаккурномасига эга бўлган. 2015-йил”Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танлови вилоят босқичи совриндори . Ўқитувчи 2016 йили “Йилнинг энг яхши фан ўкитувчиси” кўрик танловининг туман босқичида 1-ўринни эгаллади ва танловнинг вилоят босқичида фахрли 2-ўринга сазовор бўлди. Ўқитувчининг бир неча мақолалари вилоят ва республика нашрларида эълон қилинган. Ўқитувчи ўз иш фаолияти даврида бир қатор шогирдлар етиштириб чиқарган. Унинг ўқувчиларининг кўпчилиги Республикамизнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари талабаси. Бир неча ўқувчилари фаолиятини ўқитувчиликда давом эттирмоқда . Ўқувчиси Маҳмудова Муҳайё “Билимлар беллашуви” нинг 2013 туман босқичи ғолиби, вилоят босқичида 2-ўринни эгаллаган. 2014 йиллар туман босқичи ғолиби, вилоят босқичида 3-ўринни эгаллаган, 2016 йиллар туман босқичи ғолиби, 2017 йиллар туман босқичи ғолиби, вилоят босқичида 2-ўринни эгаллаган, 2018 йиллар туман босқичи ғолиби, вилоят босқичида 5-ўринни эгаллаган. Райимова Фотима 2017-2018 ўқув йилда вилоятда 1- ўринни эгаллади. 2017 йилда ўтказилган “Энг яхши дарс ишланмаси” танловида ҳам муваффақиятли иштирок этди. Унинг танлов учун тақдим этган дарс ишланмаси вилоят миқиёсида энг яхши дарс ишланмалар бешлигига киритилди ва Республика босқичига тақдим этилди. Янги таълимнинг замонавий усулларидан фойдаланиб «Дарс муқаддас тадбири» асосида таълим сифатини яхшилаганлиги, ўқитувчининг ўз фанига бўлган ишончини яна бир ёрқин далилидир. Сўзга чиққан мактаб директори О.Бозоров ўз сўзида Аслонова Муниса Мирғолибовнани номзодини давлат мукофотига тавсия қилишини, кенгаш аъзоларидан бир овоздан маъқуллашни айтиб ўтди. Кун тартибидаги масала муҳокама қилиниб кенгаш ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. 42 - умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Аслонова Муниса Мирғолибовнанинг номзоди Давлат мукофотига тавсия қилинсин. 2. Ушбу Кенгаш қарорининг ижроси туман халқ таълими бўлимидан сўралсин. Йиғилиш раиси: О.Бозоров Котиби: Д.Норова Download 31.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling