Педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари


Бугунги кунда педагогик технологияларга берилаётган таърифларнинг таҳлили


Download 80 Kb.
bet4/4
Sana07.10.2023
Hajmi80 Kb.
#1694893
1   2   3   4
Bog'liq
8 ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

1.3. Бугунги кунда педагогик технологияларга берилаётган таърифларнинг таҳлили
Педагогик технологияни кўпинча педагогиканинг бир йўналиши сифатида қабул қилинади. Бу йўналишнинг мақсади таълим тизимининг самарасини ошириш, режалаштириб қуйилган натижага эришишда кафолат берувчи жараённи ташкил этишдир, - дейди Кларин. М.В.
«Педагогик технология» термини кўпроқ таълим технологиялари деган тушунчага мос. Таълим технологиялари тушунчасига бир қанча таърифлар берилган.
1. Олдиндан лойиҳалаштирилган педагогик жараённи амалиётда режали ва бир маромда татбиқ этиш ёки педагогик масалаларни ечишга қаратилган педагогнинг узлуксиз ўзаро боғланган ҳаракатлари тизимидир.
2. Педагогнинг ютуқларига кафолат берадиган аниқ ишлаб чиқилган ва қатъий илмий лойиҳалаштирилган педагогик ҳаракатдир.
3. Таълим жараёнини оптималлаштиришга қаратилган, техника ҳамда инсон омиллари, унинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ўқитиш жараёни ва билимларни эгаллаш, яратиш, қўллаш хамда белгилашнинг тизимли методир. (ЮНЕСКО).
4. Таълим ва тарбия методларининг у ёки бу тўпламини қўллаш билан боғлиқ бўлган педагогнинг узлуксиз, ўзаро шартланган ҳаракатлари тизими.
Кўриб турганимиздек ҳозиргача педагогик технологияларга ягона бир мукаммал таъриф берилмаган. ЮНЕСКО берган таъриф ҳам умумий хусусиятга эга бўлиб, педагогик технологияларнинг моҳиятини очиб бермайди. Бизнингча, берилган таърифлар ичида педагогик технологияларнинг мазмун – моҳиятини кўпроқ иккинчи таъриф очиб бера олади.
Download 80 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling